March 1

Миллат келажаги - бугунги ёшларимиз тарбияси билан шакл топади

Ҳар қандай миллатнинг келажаги ёшларининг тарбияси ва салоҳиятига боғлиқ. Агар ёшлар тўғри тарбияланса, миллат равнақ топади, юрт тараққий этади. Агар уларга эътиборсизлик қилинса, ахлоқий таназзул ва жамият ривожида оқсоқланиш юзага келади.

Шунинг учун ёшлар тарбияси нафақат ота-она ва устозлар, балки бутун жамият учун ҳам масъулиятли вазифадир. Инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача олиши, давлатимиз раҳбарининг мактабгача таълим соҳасига қаратаётган эътибори мактабгача таълимнинг аҳамиятини юксак даражага кўтарди. Бу эса ёшларимиз маънавиятини илк гўдаклик ёшидан бошлаб, оила билан ҳамкорликда, босқичма-босқич маънавий тарбиялаш методларини ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.

Шу босдан 150 нафарга яқин болажонлар тарбияланаётган ташкилотимизда ҳар бир олиб борилаётган машғулотлар миллий қадриятларимиз, ўзбекона одоб-ахлоқни қадр топтиришга қаратилган тарбиявий мазмунга эга фикрларни тинглаш билан бошланади. Бугун замон , дунё ўзгаряпти. Ёшларимизни фикрлаши тез. Шундай экан таълим ва тарбия жараёнларида миллийлик ва замонавийликни уйғун тарзда олиб боаётганимиз ёш авлод тарбиясида ўзининг маҳсулини бермоқда.

Масура ЮНУСОВА, Пайариқ туманидаги 2-сон ДМТТ директори