June 25

Баъзи одамлар тортга ўхшайди...

Чиройли, ширин, безаклари кўп... Уларга қараш ёқимли. Кўз қувонади. Рост, баъзан сунъийлик сезилиб туради — кимёвий таъм, бироз ясалмалик. Лекин барибир — чиройли, хушбичим, байрамона...

Баъзилар эса — нон каби. Оддий. Ҳеч қандай алоҳида жиҳат йўқ. На безак, на крем. Шунчаки нон. Аммо ана шу одамлар — энг зарурларидир. Тортсиз яшаса бўлади, нонсиз — йўқ.

Бу одамлар ҳақида илиқ сўзлар кам айтилади. Улардан лол қолишмайди. Нимага лол қолиш керак? Кўзга кўринмас, оддий одамлар бўлишса... Лекин оғир дамларда айнан шу одамлар ёдга тушади. Тортлар етишмаслиги — мусибат эмас.
Ноннинг йўқлиги эса...
Қийин вақтда инсонга керак бўладиган оддий инсонпарварлик — ана шу нон одамларда бўлади. Уларсиз тириклик йўқ. Аммо улар жуда оддий. Жуда таниш. Шунинг учун ҳам кўпинча кўзга ташланмайди.
Уларни қадрлаш — аксар ҳолда, фақат йўқотилгандан кейингина бошланади...

Азиза Чинпўлатова

саҳифасидан