ТУҒРУҚ МАЖМУАСИДАГИ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
Юртимизда тиббиётни янада такомиллаштиришга қаратилган эътибор бугунги кунда ислоҳотлар жараёнида олдинги ўринга чиқди. Буни Жомбой тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқ мажмуасида олиб борилаётган ишлар кўламида ҳам кўриш мумкин.
Туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ мажмуи тўрт қаватли шинам бинонинг 3 ва 4 қаватларида жойлашган. Мажмуа 105 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан 60 ўрин туғруқ, 30 ўрин ҳомиладорлик хасталиклари, 15 ўрин эса гинекологик касалликларга мослаштирилган.
2022 йилда бўлим бошқа бўлимларни бирлаштирилиши муносабати билан яна қўшимча15 ўринга эга бўлди.
Мажмуамизда тезкор штаб ташкил этилган ва барча тиббий жиҳоз ва асбоб - ускуналар билан таъминланган. Бўлимда ҳозирда 25 нафар шифокор, 84 нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 54 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келишмоқда.
Ҳомиладор аёлларга қулайлик яратиш ҳамда улар билан юз бериши эҳтимоли бўлган фавқулодда ҳолатларда тезкор тиббий чора қўллаш мақсадида туғруқхонанинг қон қуйиш бўлимида ҳар бир қон гуруҳидан керакли миқдорда заҳиралар яратилган. Шунингдек, туғруқ бўлимига мурожат этган оғир ва критик ҳолатдаги беморлар ва саломатлигига кўра шошилинч ёрдамга муҳтожлар учун асқотувчи зарурий барча дори - дармон воситалари шай ҳолатга келтирилган.
Бир сўз билан айтганда бугун бизни олдимизда соғлом миллат генафондини шакллантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашдек ўта масъулиятли вазифа қўйилаётган экан аввало шифокор деган улуғ номга муносиб равишда халқимизга малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш. Шу боисдан ҳам мажмуамизда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароитларни яхшилаш ва муҳайё қилишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Тўғрисини айтишимиз керак бундан беш-ўн йиллар илгари туманимиздан кўпчилик аёллар Самарқанд шаҳридаги туғруқ мажмуаларига мурожаат қилишган. Иш бошлаган кунларимизданоқ бунинг сабабларини ўрганганимизда асосий сабаб шароитларнинг ҳаминқадарлиги аниқ бўлди. Мақтаниш эмас, ҳозир мажмуамизда яратилган қулайликлар фуқароларимизга маъқул келмоқда. Сирасини айтганда бу ердаги шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган муолажалар бугунги кун талабларига жавоб беради.