July 26

Тошкентда электр тармоқлари масъуллари жавобгар бўлди

Жорий йилнинг 24-25 июль кунлари Тошкент шаҳрининг турли туманларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ авариялар ҳамда тармоқларда кучланишнинг пасайиб кетиши кузатилди. Оқибатда аҳолининг кўп жиҳозлари бузилиб, норозиликлар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Шундан сўнг Бош прокуратура томонидан ўрганишлар олиб борилган ва "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари, 13 нафар туман корхонаси бош муҳандислари, 3 нафар туман корхонаси диспетчерлик хизмати ходимлари — жами 28 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Бунга сабаб Тошкент шаҳрининг турли туманларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ авариялар ҳамда тармоқларда кучланишнинг пасайиб кетиши бўлган.

Хабарга кўра, ушбу МЧЖда штат етарли емас. Сўнгги уч йилда жамиятда фаолият юритиб келаётган ходимларнинг 30 фоизи иш ҳақининг камлиги ва иш ҳажмининг катталиги сабабли тизимдан бўшаган. 9 749 километрдан ортиқ электр тармоғининг 2 540 километр ёки 26 фоизи таъмирталаб аҳволда, Call-марказга уланишда катта навбат. Чекловлар ва авариялар ҳақида истеъмолчиларни вақтида хабардор қилиш ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган, дейилади хабарда.

Бу каби камчиликларни бартараф этиш учун нима тўсқинлик қилмоқда? Маблағми Жаҳон банки электр таъминотини яхшилаш учун Ўзбекистонга ажратган 100 млн доллар қаерга сарфланди?