January 25

БӮРИГА АЙЛАНГАН ОДАМ

( ҳикоя )


Ёғоч кароватда чопонга ӯралиб ӯтирган Бекмирза тоғанинг хаёлини ёнғоқ дарахтининг яланғоч шохига қӯниб олган қарғанинг қағиллаши бузди. Тоға оғир-вазмин одам. Гавдаси феъл-атворига мос: айиқдай келбатди, бети баркашдай, боши хумдай... Чуқур хаёлга толган бӯлса ҳам жимжитлик ҳукмрон ҳовлида жаранглаган қағиллашдан чӯчиб тушмади, аксинча бошини секин кӯтариб, ӯта босиқлик билан тепага қаради. Нигоҳи билакдай шозга қӯниб олган қарғанинг қоп-қора шарпасига, сӯнг шохдан ҳам, қарғадан ҳам юқорига, осмоннинг тӯқ-кӯк қаърига қадалди. Қиш оқшоми ҳамиша тип-тиниқ бӯлади, кӯкка боқсанг, ёздагидан фарқли ӯлароқ, беҳисоб юлдузларни кӯрасан, Сомон йӯли ёрқинлиги ва аниқлигидан жуда паст кӯринади, гӯё агави бежағим қарға гавдасини тик тутса боши юлдузларга тегиб кетадигандек туюлади.
Юлдуз учиб, ортидан узун оловли чизиқ қолдирди. Юлдуз учса, бир инсоннинг ҳаёти поёнига етган бӯлади дейишади кексалар, оловли чизиқнинг узун-қисқалига шу инсоннинг қанча умр кӯришига боғлиқ. Бу қанчалик рост, тоға билмайди, лекин у китобларда ӯқиган, телевизорда кӯрган ҳар тун осмоннинг гоҳ у, гоҳ бу бӯшлигида ёрқин чизиқ тортадиган юлдузлар аслида метеоритлардир. Метеорит осмон жисмларининг бир парчпси, у метеоритга айланишдан олдин бошқа нарса бӯлган. Ҳа, худди шундай. Тоға сал нарида, айвон чироғининг нури етмаган жой = ариқ ичида совуқдан тӯнглаб ётган қоронғуликка тикилган куйи ӯйлади: " Оддий уруғ впқти келиб дарахтга, дарахт ӯтинга, ӯтин кулга айланади. Ана, кӯлмакдаги сув тақирдаган музга айланган, бир бӯлагини кафтда маҳкам тутиб, боя қағ этиб, шу билан жимиб қолган қарғага отса бӯладиган муз эрталаб қуёш чиқса қарғага отишни қӯятур, панжалар орасида тутиб бӯлмайдиган сувга айланади. Табиат қонуни бу. Мен ҳам табиатнинг бир бӯлагиман, шундай экан, нега энди бӯрига айлана олмасканман?! Агар инсон чин дилдаг истаса қурғошин олтинга айланиши мумкин".
Тоға, гарчи бу кимларгадир эриш туюлмасин, бир йилдан бери бӯрига айланишни орзу қилиб келарди. Аввалига кӯнгли ёлғизликни тусаб қолди, одамлардан йироқ бӯлиш учун тоққа чиқиб кетди, ташландиқ қӯрғонда яшади, қӯрғондаги нарсалар одамларни эслатавергач камарга кӯчиб ӯтди, тӯшанчиси хас-хашак, озиқаси мева-чева бӯлди. Кунлар совигач, сичқоннинг ини минг танга бӯлди, чор-ночор қолиб, соч-соқоли ӯсиб, қишлоққа дарвеш қиёфасида кириб келди. Бу пайтга келиб оиласи уни қидирувга берганди. Соппа-соғ одамни тӯсатдан йӯқолиб қолиши тоғ этагида жойлашган кичкинагина қишлоқда роса шов-шув бӯлди, топилавермагач бир-биридаг хунук миш-мишлар тарқалди. У уйида пайдо бӯлгач, саволлар ёмғири тагида қолиб кетди. Ҳеч кимга ҳеч нима демади, хотини - Ойниса янга тӯпланганларга "Эримни жин чалган" дегач, жаҳли қӯзиб, тоққа кетганини, бунга шовқин-сурон сабабчи бӯлганини айтди. У кӯпчиликнинг кӯнглидаги дардни айтди, у ким бӯлишидан қаътий назар, гоҳ-гоҳида ёлғи8 қолишни, узоқ-узоқларга, кимсасиз маконларга кетишни истайди. Бироқ биронтаси уни қӯллаб-қувватламади.
Бекмирза тоға соч-соқолини олиб, ювиниб, тоза кийим кийгач, бинойидек одамга айланди. Шунга қарамай хотини ӯтган азиз-авлиёларга атаб "ис" чиқарди, пайшанба куни чалпак пишириб етти қӯшнига тарқатди, девор тагига пахтали чӯп қадаб олов ёқди... қӯйингки, неки илму амал бӯлса барини қилди. Тоға унга ҳалақит қилмади, устидан кулиб ӯтирди.
Кейинроқ ёлғиз қолиш истаги яна хуруж қилди. Бу гал дардини ичига ютди. Ӯйлаб қараса, тоғма-тоғ санғишдан наф йӯқ, қулоқку тинчийди, аммо бошдан тизгинсиз ӯй-хаёл кетмайди. Ӯйдан қутилишнинг ягона йӯли бирор жонзотга айланиш. Одамзоддан бошқа қайси мавжудотни ташвиш қийнайди. Ҳайвонда қорин ташвишидан бошқа ташвиши борми, шунда ҳам улар егуликка қаердан пул топсам экан демаса керак, бир ҳаракат қилса бас, текин ӯлжа панжаси тагида. Бирор мавжудотга айланган тақдирда ҳам уй ҳайвонларига ёки ҳашаротларга ёҳуд жирканч судралиб юрувчиларга айланмайди = бӯрига айланади! Бӯридай мағрур ҳайвон дунёда йӯқ, агар унда ғурур бӯлмаганида, бир парча эт илинжида циркда у ҳалқадан бу ҳалқага сакраб юрарди, худди шерга ӯхшаб!

Президент командаси аъзоси, [25.01.2025 16:42]
Бӯрига айланиш истаги кундан-кунга авж олиб борарди, шундай дамлар бӯлдики, ӯзини қӯярга жой тополмай қолди. Бугун тӯй тугаб, ҳовлидаг одам аригач, бу истак авжга чиқди. Аллақандай куч уни тоғ томон тортарди. Бир ой олдин қишлоқнинг жануб тарафидаги тепаликка чиқиб борган ва ой ёғдуси остида бӯрига ӯхшаб роса ӯвиллаган эди. Кӯнглида бироз шубҳа бӯлгани учун бӯрига айланмади, лекин ортга қушдай енгил бӯлиб қайтди. Яхшиямки бу қилиғини биров кӯриб қолмади, акс ҳолда ҳозир хотинчасининг шарофати билан жиннихонада ӯтирарди.
Қарға узоқ сукутдан сӯнг яна қағиллади. Тоға тимирскаланиб ароқдан бӯшаган бӯш шиша топди ва дарахт учига улоқтирди. Шиша мӯлжалган етиб бормаган бӯлса ҳам шохдан-шохга урилиб, қарғани ҳуркитди, қора қуш потирдатиб қанот қоқиб учди-кетди.
= Ҳа, нимайди у? = қаршисига хотини келди.
= Қарға... Бу базму жамшид тонггача давом этадими дейман?
= Қудалар ӯйин қилайлик деди, отаси. Беш қиз чиқариб, тӯрт ӯғил уйлантирдик. Юринг, сизам бир ӯйнанг.
= Э, бор-э!
= Эмасам, даҳлизга кириб ӯтиринг, иссиққина, ҳеч ким йӯқ.
Қӯшни тарафдан кимдир кела бошлади.
= Сен бораверчи...
Келаётган киши Назир овчи экан. Ҳол-аҳвол сӯрашди.
= Хотинимни опкетгани келаяпман, = деди овчи. = Ӯйин тугагани йӯқми ҳали?
= Тугамади. Марғуба бизникидами?.. Аёллар ӯйинга ҳеч тӯймайди. Қани, уйга юр.
Кичик, шифти вассажуфт қилинган хонада ӯтмиш ҳиди анқийди. Ён томонда узунроқ хона бор. Манашу бир том, бир даҳлиз уйда ота-онаси бир этак болалари билан яшаган. Ота-онаси впфот этгач, уйни кенгайтирди: бешта хона қӯшди, томига тунука ёпди, олдини қӯшайвон қилди. Илгариги одамларнинг кӯнгли кенг бӯлган экан, тӯқққиз жон сиғган хонага бугун оиласи сиғмайди. Тоғага эса бу дунё тор!
Печка устига қӯйилган қумғон жумрагидан вишиллаб буғ чиқа бошлади. Тоға аччиққина қилиб кӯк чой дамлади.
= Ов қандай бӯлаяпти, Назир? = дея овчига чой узатди.
= Анчадан бери тоққа чиққаним йӯқ.Айтсам ишонмайсиз, ғаройиб бир воқеанинг гувоҳи бӯлдим. Ҳалиям юрагим бақувват экан, заиф булганида ҳозир мен сиз билан гаплашиб ӯтирган бӯлмасдим.
Ғалатию ғаройиб воқеалар кейинги пайтда тоғанинг эътиборини торта бошлаганди, у овчига синчиклаб қаради.
= Хӯш-хӯш?
= Мен ғалати бир бӯрини кӯрдим! Ёки одамми... Хуллас, овдан қайтаётганимда тепаликдан бӯрининг овози эшитилиб қолди. Чӯзиб-чӯзиб уч марта улиди.
Бекмирза тоға ӯша тунни эслади. Атроф сутдай ёруғ ва жим-жит эди, этакдаги ҳар қандай нарса кӯзга аниқ ташланарди. Назир овчи ӯша тунни ва ӯша тепаликни гапираяпти. Нега уни кӯрмади? Бӯрига айланишга жон-жаҳди билан киришиб кетгани учун уни пайқамаган бӯлса керак. Ҳа, катта эҳтимол, шундай.
= Биласиз, бӯри отиш ҳар бир овчининг буюк орзуси, = давом этди овчи. = Лекин бури дегани нақ иблиснинг ӯзи! Овчи бӯлиб шу пайтгача бирор марта жондорга рӯпарӯ бӯлмаганман. Қотиб қолдим. Кейин ӯзимни сал-пал қӯлга олиб, милтиққа тӯнғиз ӯқ жойладим. Хаёлимда мен аллақачон бӯрини отган, кеккайган куйи қишлоққа елкалаб келган, гӯштини нимталаб сотган эдим... Бир пайт қулоғимга " Эй Худойим!" деган овоз чалинди. Ишонасизми, боягидан баттар аҳволга тушдим. Овоз бури томондан келди, бунга ишончим юз фоиз комил. Шарпага синчиклаб тикилдим. Шарпанинг гавдаси ғалати эди, бӯри ӯхшамасди. Унда нима у?! Шунда бир қоп-қора одам ӯрнидан турса бӯладим! Орқа-олдимга қарамай қочдим. Ажинага йӯлиқдим деб ӯйладим. Сиз нима дейсиз, нимайди у?
= Ажина.
= Худо деган эканман тоға, эмасам сиздай...
= Гапиравер, гапиравер. Сизга ӯхшаб мениям жин чаларди демоқчимисан?
= Ҳа, лекин...
= Ростданам худо асрабди сени. Қара, келин чақираяпти.
Деразадан овчининг хотини мӯралаб, кетдик имосини қилди.
= Шундан бери овга чиқмайман. Айтганчп, тоға, тӯёнадан озроқ бериб турмайсизми? Бозор куни майиз сотиб қайтараман.
= Тӯёна тӯй тугаши билан жой-жойига кириб кетди, Назир. Кӯп нарсани насияга олгандик.
= Майли, тоға, майли. Биз қайтдик. Насиб бӯлса эртага келиннинг қӯлидан чой ичгани келамиз.

Президент командаси аъзоси, [25.01.2025 16:42]
Даҳлизда ёлғиз қолгач, тоғанинг ичида нимадир тулғона бошлади. Назир овчига сен кӯрган ӯша ажина мен эдим демади. Деганда нима бӯларди? У қотиб-қотиб куларди, гарчи ӯзи одамларнинг кулгусидан қочиб, тилини тийиб юрган бӯлса ҳам. Ҳаммаям тоға сингари бунақа воқеаларни жиддий қабул қилмайди. У эртакларга, афсонаю мифларга болаларча ишонадиган одам. Қорбободек саҳий одамлар борми =бор! Ялмоғиз борми = беҳад кӯп! Ҳаётда уларнинг қанча-қанчасига дуч келмади дейсан.
Одамнинг бу дунёда мавжудлигининг ӯзи узига муаммо! Тоға буни англаб етганида ҳозиргидан анча ёш эди. Тӯй устига тӯй қилавериб, фарзандларига уй қуриш билан оввора булиб, ёши анча ӯтиб қолганини пайқамай қолди. Муаммодан қочишнинг ягона йӯли = бурига айланиш. Айланиш, айланиш, айланиш... Шуни ӯйлаб, эшикка отилди. Эшикни зарб билан очди, хотини келаётган экан, туртиб юборди. Ойниса янга қоқ ерга тӯнкарилиб тушди, қӯлидаги телефон отилиб кетди.
= Вой елкам! Қаёққа?
Тоға супа четида тӯхтаб, хотинига ӯқрайиб қаради. Кӯзи ёнди, бутун гавдаси оқар сув ичида ӯсган қамишдай қалтиради. Сунг бӯш бакалашкалар, турли ичимлик ёрлиқлари, конфет қоғозлари ва пуфак парчалари сочилиб ётган ҳовлини тарк этди.
Бу пайтга келиб тоғлар тепаси оқара бошлаган эди. Бекмирза тоға ҳайбатли тоғларга ӯзгача қараб, тепалик сари йӯл олди. Кӯчада бироо зоғ кӯринмасди. Тепаликка етиб келганида вужудини аллақандай ёввойи ҳис қамраб олди.Буниси аввалгисидан кучли эди. Шу қадар кучли эдики, у ғира-шира қоронғулик ичидаги нарсаларни кундузгидек аниқ-тиниқ кӯра бошлади, димоғи ҳидга тӯйинди! Унинг сабр косаси тӯлган, агар бугун, шу туннинг ӯзида бӯрига айланмаса эртага бир олам гуноҳга ботиб, ӯзини осиб қӯйиши мумкин!
Ой чиқди. Тӯлин ойда гап кӯп, буни англаган англайди, англамаган йӯқ. Ой билан бӯри ӯртасида қандайдир боғлиқлик бор. Бу боғлиқлик нимадан иборат, бӯри нега ой тӯлганда чӯққига чиқиб улийди = бу сирни ҳеч ким билмайди.
Тоға жиққа терга ботди. Юраги қинидан чиқгудек бӯлиб урарди. Тепаликка улиш учун чиққан бӯлса ҳам ӯзини қӯлга ололмай югуриб кетди. Инон-ихтиёри энди ӯзининг қӯлида эмасди. Онг-шуури қотиб қолгади. Йирима одим югуриб боргач, оёқлари ӯзгара бошлади: аввалига этигини йиртиб ӯткир тирноқлар ӯсиб чиқди, этиги парча-парча бӯлиб кетди, оёғини жун қоплади. Сӯнг дум пайдо бӯлди, бӯксасида ӯзгариш сезди, елкаси оғирлашди. Ерга теккан заҳоти иккала қӯли жундор оёқларга айланди. У чопиб кетаверди. Оёқлари тагидан ҳар ёнга қор парчалари сачради. Ҳаял ӯтмай бошидан бошқа бутун жуссаси бӯрининг ҳайбатли гавдасига айланди. Боши жуда кеч, тоғ бағридаги арчазордан ӯтиб, кенг ва узун, унда-бунда харсангтошлар ялқов филлардай думалаб ётган ялангликка етиб келганида бӯрининг калласига айланди. Бу сӯнгги жараён эмасди., мияси одамнинг миясидай ишлаб турарди. Шу сабаб, югуриб кетаётиб гоҳ ӯнг, гоҳ чап ёнга қараб чинаккам бӯрига айланганини кӯрди. Орзуси ушалди! Онги йиртқичнинг онгига ӯхшагач, у атрофга бӯри назари билан қарай бошлади! У тушган олам жуда кенг эди!
У яқин ӯртадаги чӯққига чиқиб борди-да, чӯккалаб ӯтириб, ув торта бошлади. Унинг овози узоқ-узоқларга ёйилиб кетди. Бӯриларга хос одатни мана ӯз бошидан кечирди! Буюк сирдан огоҳ бӯлди. Аммо минг афсуски, бу сирни бирорта одам боласига айтаёлмайди. Энди у бӯри, забонсиз бӯри!
Қишлоқда тонг зӯрға отди. Ярим тунгача ӯйнаб яйраган Ойниса янга эри уйда йӯқлигини ҳовлига Акрам мойфуруш кириб келганидагина пайқади. Мойфуруш супа тагига келиб, дӯриллаган овозда сӯради:
= Эринг ӯрнидан турдими?
= Эрим уйда йӯқ.
= Йӯқ дема! Эринг мени кӯриб пусиб олган, чақир. Ернинг тагидан бӯлса ҳам топ! Тӯёнадан бераман деб мендан ӯттиз милён олганини биласан. Тӯй ӯтди, қарзни узинглар...

ШОНИЁЗ МЕЛИБОЕВ