Навоийдаги конлар хитойликларга сотилгани рад этилди
2025 йил февраль ойида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 31 та ер қаъри участкалари “E-auksion” савдо платформаси орқали 25,1 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, аукционда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик мақомга эга 12 та МЧЖ ғолиб деб топилган. Уларнинг айримлари тўлиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли, айрим МЧЖ таъсисчиларининг ўртача 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, ҳеч қандай хориж фуқаролари йўқлиги айтилмоқда.
Ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларидан “Xinlong Mining Drilling” МЧЖ асосий таъсисчиси (70 фоиз) ҳамда “Zhonghuitong Mining” МЧЖ асосий таъсисчиси ҳам (97,6 фоиз) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари экани таъкидланди.
Шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар “Ер қаъри тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фақат Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларга ёки Ўзбекистон фуқароларига берилади, дейилади хабарда.