December 7, 2024

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Актриса Ҳалима Ибрагимова ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда "Мирзо театри"га яқин манба билан боғланган Kun.uz мухбири хабар берган.

"Мирзо театри"даги манба актриса вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни тасдиқлади. Ўлим сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ҳалима Ибрагимова сўнгги бор 25 ноябр куни ижтимоий тармоқларда оғир бетоб бўлгани ҳақида айтганди.

Ҳалима Ибрагимова 1979 йилда туғилган. Тошкент давлат санъат институти драма актёрлиги бўлимида таҳсил олган.

У кўп йиллар давомида Мирзабек Холмедов бошчилигидаги театр-студияда ишлаган. Шунингдек, кинофилмларда турли ролларни ижро этган.