March 25
Ўзбекистонлик ҳамширалар Қатарга ишга таклиф қилинмоқда
Қатар ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 2000−2750 доллар атрофида бўлиб, номзодлар камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши ва инглиз тилини билиши лозим. Қабул қилинганлар Қатарга бориш харажатлари ва уй-жой билан таъминланади.
Қатарнинг Hamad тиббиёт корпорацияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда ўзбекистонлик тиббиёт ҳамшираларини ишга олишни бошламоқда, дея хабар берди агентликнинг Telegram`даги «Хорижда иш» эълонлар канали.
Иш ўринлари бошланишига 10 та бўлиб, қабул қилинган номзодларга 2000 доллардан 2750 долларгача тўланади. Иш вақти 3 смена, ҳафтада 48 соат.
Номзодлар 18−50 ёш оралиғида, камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши, инглиз тилини билиши (камида Б1 даражада) керак. Бошқа тилларни (араб, рус тили) билиш қўшимча устунлик ҳисобланади.
Танлаб олинганларга иш берувчи томонидан қуйидаги имкониятлар берилади:
Иш вақти 3 смена бўлиб, ҳафтада 48 соат.
Мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади ва инглиз тилида CV шакллантирилади. Бунинг учун қўлланма:
- OneID орқали;
- Xorijda ish платформаси орқали.
Мурожаат учун Миграция агентлигининг телефон рақами: 71 202−33−55 (ички рақам 30).