August 17

Ҳарбий фан ўқитувчилари билим ва кўникмаларини оширишди

Юртимизда ўқувчи ёшларни ҳарбий - ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавий - ахлоқий фазилатлар руҳиятида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб - авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш ҳамда барча йўналишларда билим ва кўникмаларини янада ошириш шу куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

Ўтган - 2024 - йилнинг 15 - ноябр санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқувчи ёшларни Чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора - тадбирлари тўғрисида 393 - сон қарори мазмун жиҳатидан ёшларга оид юқорида қайд этилган тегишли вазифаларни янада сифатли ташкил этишга қаратилган. Мазкур қарорга биноан 2025 - йил 1- июндан таълим ташкилотларидаги Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари - ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари лавозими тугатилиб, штат бирликлари Мудофаа вазирлигига ўтказилди ва ушбу штат бирликлари ҳисобидан ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилди. Мазкур қарор мазмун моҳияти жиҳатидан Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндошувини тақозо этади.
Айни кунларда мамлакатимизда ЧҚБТ фани раҳбарлари билим ва малакаларини ошириш мақсадида ҳарбий қисмларда уч кунлик ўқув услубий йиғинлари ташкил этилган бўлиб унда ЧҚБТ фани раҳбарлари сиёсий - маърифий маърузаларни тинглаш билан бирга замонавий жанговар қуроллар ишлаш тартиби билан таништирилмоқда.
Ана шундай тадбирларда Самарқанд вилояти, Қўшробот тумани Мудофаа ишлари бўлими тасарруфига ўтган мазкур туман умумтаълим мактабларининг ЧҚБТ фани раҳбарлари ҳам фаол иштирок этяпти.
Соҳага доир турли ҳарбий, маданий - маърифий тадбирлар билан кечаётган мазкур йиғинда улар Самарқанд шаҳрида жойлашган Марказий ҳарбий округга қарашли 13060 - ҳарбий қисм ҳарбий мутахассислари томонидан ёшларни ватанпарварлик ва ҳарбий ватанпарварлик руҳиятида тарбиялашнинг янгича услублари билан таништирилишлари жараёнида соҳага доир масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига ҳарбий мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишяпти.

Шокир Эргашев, Қўшробот туманидаги 25 - умумтаълим мактабининг Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари.