February 8

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Самарқанд вилоятидаги муаммоларни айтиб ўтди

Вилоятда ўзига яраша ютуқларга эришилган. Аммо вилоятнинг салоҳияти, имконият кўламига ярашмайдиган бир қатор камчиликлар ҳам борки, бунга танқидий ёндашиб, хулоса чиқармасак бўлмайди, деди Ҳ.Умарова.

- вилоят мактабгача таълим ташкилотларига қамров кўрсаткичлари бўйича республикада 12-ўринда;

- ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастури – PISAда Самарқанддаги 23 та мактаб иштирок этади. Ушбу мактабларнинг 22 тасида замонавий компьютерларга эҳтиёж бор, интернет тезлиги ҳам паст;

- вилоятдаги 134 та мактабнинг ҳалигача кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас;

- вилоятнинг 136 та мактабида касб-ҳунар ўргатиш тўгараклари ташкил этилган бўлса, уларнинг 9 тасида жиҳозлар етишмайди, 60 таси хомашё билан таъминланмаган, атиги учтагина тўгаракка тадбиркорлар жалб этилган, холос;

- мактабларда ташкил этилган 90 та инклюзив синфларнинг 47 тасида махсус педагоглар етишмайди;

- вилоят мактабларида фаолият юритаётган 61 минг 536 нафар педагогнинг 43 фоизи тоифага эга эмас, ўтган йил 3045 нафар ўқитувчининг тоифаси тушган;

- саккиз турдаги таълим кўрсаткичлари бўйича вилоят республикада 11-ўринда.