December 4, 2024

Навоий ва Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчилари қўлга тушди

Навоий ва Тошкент вилояти ҳоким ёрдамчилари пора олгани ва пул талон-торож қилганлиги сабаб қўлга тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра Тошкент вилояти Бўка туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси "Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди (https://t.me/uzauz/14061).

Таъкидлаш лозимки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган.

Шунингдек, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси совун маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда, мазкур МЧЖ ва туманда фаолият юритувчи хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, лекин ушбу пул маблағларини ўзига тегишли хусусий корхона ҳисоб рақамига ўтказиш орқали талон-торож қилишгани айтилмоқда.
(https://t.me/uzauz/14063)
Ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram (https://t.me/Mustaqil_uzb) | Facebook (https://www.facebook.com/profile.php?id=100089755464339) | YouTube (http://yutube.com/)