Телеграм кибержиноятлар энг кўп содир этилаётган платформага айланди — ИИВ
Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институтида Кибержиноятчиликка қарши курашишнинг турли муаммо ва ечимлари мавзусида илмий-амалий конференсия ташкил этилди.
Унда Телеграм Ўзбекистонда кибержиноятлар энг кўп содир этилаётган платформага айлангани таъкидланди. "Фирибгарлар буни билгани учун унумли фойдаланмоқда, жумладан, зарарли бўлган файлларни тарқатиш, шахсга доир маълумотларни қўлга киритиш ёки ташкилотларга зарар етказиш каби зиёнлар бермоқда"—дейди Cyber-bro компанияси раҳбари Малик Қурбонов.
Мутахассислар фикрига кўра, Телеграм фойдаланувчисининг маълумотларини турли йўл билан олиш имкониятлари бор. Шу сабаб икки босқичли парол қўйишингиз, профилингизга ўзингиз ҳақингизда маълумотлар ва расмларингизни қўймаслигизгиз мақсадга мувофиқ. Булардан фойдаланиб профил очиб сизнинг номингиздан вирусли хабар юборади. Ёрдам учун "Avaganrd mobile security" каби тизим мавжуд бўлиб, бу зарарли файлга кирган пайтда огоҳлантиради ва киришни тақиқлайди.