March 30, 2020

SONY ® Акио Морита "Японияда ишлаб чиқарилган" ёрлиқли маҳсулотларга бутун дунё ҳурмат билан қарашига сазовор бўлган бизнесмен.

- 2 ҚИСМ –

Уларнинг дастлабки маҳсулотлари гуруч пиширгичлари эди: гуруч пиширгич ва электр ўчоқ: ишлаш услуби оддий эди. Афсуски, маҳсулот улар хоҳлаган талабларга хос эмасди. Кейин ўзгалар “қора бозор”да гуруч пиширгичнинг соддалаштирилган моделини ишлаб чиқишди ва муваффақиятли сотишни йўлга қўйишди. Бу ҳолат эса уларга жуда катта миқдорда керак бўладиган электрон қисмлари учун Ибука томонидан ихтиро қилинган ускуналарни ишлаб чиқариш имконини берди.

Биринчи катта буюртма “NHK” радиостанцияси учун “аралаштириш консоли” бўлди.

Моританинг 537 доллар пули - корхонанинг оёққа туришига ёрдам берди ва Ибукининг ихтиролари эса уни жаҳон технологиялар оламига яқинлаштирди. Тадбиркорлар стратегияси бошқалар томонидан яратилган муҳим ихтиролардан фойдаланишга асосланган эди, аммо бу амалиётда қўлланилмади, чунки ҳеч ким уларда молиявий ютуқларини кўрмади. Дўстлари буни "машхур бўлган ихтиролардан фойдаланиш, уларни оригинал ғоялар ёрдамида такомиллаштириш ва уларни талабга эга бўлган маҳсулотга айлантириш учун бошқалар сезмаган имкониятларнинг кашф этилиши" деб аташди. “Биз бошқалар қилмайдиган ишни қиламиз”.

1950 йил илк оддий ғалтаклик магнитафон Японияда ишлаб чиқарилди. Аммо, дастлаб ҳамкорларнинг тахминлари амалга ошмади. Морита узоқ вақт давомида битта нусхаси хам сота олмади. 35 кг оғирликдаги "Ўйинчоқ" номли маҳсулотнинг нархи 170 минг иена бўлиб, ўша пайтда қуёш чиққан мамлакатда ўртача иш ҳақидан 17 баравар кўп эди. Ҳеч бўлмаганда битта харидорни топиш бўйича узоқ давом этган муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, Морита янги маҳсулотларни Япония Олий судига сотишга муваффақ бўлди, бу эса стенографларга етишмаётган зарур ускуна эди. Сотилган магнитафонлар сони 20 та эди.

Кейин Морита молларни эски юк машинасига юклади ва мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқди. У мактабларга борди ва магнитафонни намойиш этиш учун дарслик сифатида кўрсатди. Мактаб ўқитувчилари ушбу маҳсулотга яхши муносабатда бўлишди. 50 минг магнитафон учун буюртма тўплади. Ўша даврдан бошлаб компания ривожланишни бошлади.

1952 йилда Морита овознинг яхши сифатини таъминлайдиган ва шу билан бирга эркак кўйлаги кўкрак чўнтагига сиғадиган миниатюрали радиоприёмник яратиш ғоясини илгари сурди. Одатдагидек, ғояни амалга оширишнинг техник томонини Ибука ўз зиммасига олди. Ибука америкаликлар томонидан истеъмол бозорида оммабоп бўлган яримўтказгичли транзисторлар яратилганини ўрганиб, мазкур транзисторлардан электрон найчалар ўрнида фойдаланишга қарор қилди.

У ушбу ғояни АҚШда «Western Electric» муҳандислари билан муҳокама қилди. Бироқ, улар корхонадан ҳеч нарса чиқмаслигини айтишди, чунки транзисторларни ишлаб чиқариш технологияси ҳали мукаммал эмас ва радионинг нархи жуда юқори бўлишини таъкидлашди. Ибука ўз мақсади йўлида қатъиятли эди. Ишлаб чиқаришдаги камчиликларни бартараф этиш ва харажатларни камайтириш йўли билан технологияни такомиллаштириш мумкинлигига ишонган ҳолда, у «Western Electric» билан транзисторларни ишлаб чиқариш учун лицензия шартномасини тузди.

Ўз юртига қайтиб келгач, жараённи яхшилаш учун кўп ишлай бошлади. Ибука ишлаб чиқариш жараёнидан сўнгида ҳосил бўладиган нуқсонли маҳсулотларни фоизини 95% дан 2% гача камайтиришга ва харажатларини сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

Давоми бор...

1 қисмни қуйида кўрсатилган ҳавола орқали топишингиз мумкин:

https://teletype.in/@muvaffaqiyatkaliti/9VpyerDiV

🔶ЖАҲОН БРЕНДЛАРИ 🔶

Жаҳон брендлари асосчилари ва бизнес моделлари ҳақида

MUVAFFAQIYAT KALITI | БИЗНЕС КУРСЛАРИ ЖАМОАСИ 🔑

🌎 @muv_kaliti_biznes_kurs