Хитойча усулда гўшт пишириш
Хитойча услубда пиширилган гўшт – хитой ошхонасининг классик таоми ҳисобланади. Ушбу таом қизиқарли ва мазали бўлиб, уни тайёрлаш эса умуман қийинчилик туғдирмайди.
Гўштнинг ширин ва нордон таъми туфайли таом аччиқ таъмга эга ва жуда тўйимли бўлиб чиқади.
Керакли масаллиқлар:
Гўшт – 3 00 грамм;
Пиёз – 150 грамм;
Булғор қалампири – 100 грамм;
Бодринг – 200 грамм;
Саримсоқпиёз – 6 доначаси;
Ўсимлик ёғи – 100 грамм;
Соя соуси – 100 грамм;
Гуруч сиркаси – 2 ошқошиқ;
Крахмал – 100 грамм;
Туз, мурч, қалампир кукуни – таъбга кўра
· Гўштни тахминан 1 сантиметр қалинликда тўртбурчак шаклида тўғраб олинади.
· Aлоҳида идишда 4 ошқошиқ соя соуси ва гуруч сиркасига, майдаланган саримсоқпиёз қўшиб аралаштирилади.
· Гўштга қалампир ва туз сепиб, 40 дақиқага қолдирилади.
· Пиёзни катта тўртбурчак, булғар қалампирини эса сомонча шаклида тўғраб олинади.
· Тайёр бўлган гўшт бўлакларини крахмалга белаб, пишгунича товада 5-6 дақиқа қовурилади.
· Гўштни идишга солиб, товада пиёз ва булғор қалампирини тахминан 3 дақиқа қовуриб олинади.
· Чуқурроқ идишда гўшт, сабзавотлар ва соусни аралаштириб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа! Биз билан ўз ошхонангизда янги таом рецептини яратинг!