Mytravel
@mytravel
Sayohat qilishni, tarixiy qadamjolar, turli xil o'lkalarning milliy taomlari, liboslari, urf-odatlariga qiziqsangiz, Mytravel bu aynan siz uchun
14 posts

Минораи калон - Бухоро юрагидир

Шарқ гавҳарларидан бири бўлмиш – Бухорони шариф этган, шуҳратини дунёга таратган унинг илму маърифатли фарзандлари ҳисобланади. Ривоятларда айтилишича, “Ҳамма жойга осмондан нур ёғилса, Бухорои шарифдан нур кўтарилар экан”. Бу, албатта, илм-маърифат нуридир. Бухоро алломалари, олиму уламолари, буюк шарафли зотлари биз ёшлар учун маърифатга етакловчи, келажак йўлимизни ёритгувчи бир зиёдирларки, бу нурли йўлдан бориб, уларга муносиб давомчи бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган бахт-у саодатдир.

Пастилла (Пастилья)

Пастилла – Марокаш миллий таоми бўлиб, одатда каптар гўштидан тайёрланувчи қатламали пирог. Ҳозирга келиб унинг таркиби анча ўзгарган, пишириқни товуқ гўшти, балиқ ёки денгиз маҳсулотларидан ҳам тайёрласа бўлади. У бир вақтнинг ўзида ҳам ширин, ҳам шўр таъм бериши билан машҳур. Дастурхонга уни пиёз, турли кўкатлар, соус ёки турли зираворлар (майдаланган бодом, шакар, долчин) билан бирга тортиш мумкин.

Қуддус: мўъжиза билан юзма-юз

Ҳозирги Исроил ва Фаластин давлатлари ҳудудида дунёнинг учта динидаги улуғ ибодатгоҳ ва зиёратгоҳлари жам бўлган “Муқаддас ер” жойлашган. Унда христианлар эътиқодидаги Исо пайғамбар туғилган ва хочга илинган ҳамда қайта дунёга келажак жой, Иудизм (яҳудийлар дини)даги шоҳ Довуд қурган “Ибодатлар тоғи”нинг ғарбий деворлари – “надомат девори” ва мусулмонлар учун биринчи қибла – Ал-Ақсо масжиди бўлиб, улар уч дин қавмлари учун ҳам муқаддас Қуддусда жойлашган.

ГРУЗИЯ “ТАШРИФ ҚОҒОЗИ”

Грузия бой маданияти, урф-одатлари, халқининг меҳмондўстлиги, садоқат ва жанговарлик фазилатлари билан танилган. Бугун Грузия деганда кўз ўнгимизда пайдо бўлувчи мамлакатнинг бир неча “ташриф қоғоз”лари билан танишамиз. Грузинча рақс – Грузия тарихи кўзгусидир. Рақсда грузин халқининг руҳи, характери, феъл-атвори ва гўзаллик борасидаги ғоялари намоён бўлади. Мисол учун, картули – бу гўзаллик ва романтика мужассамлашган грузин рақси бўлиб, у эркак ва аёл ўртасидаги юксак туйғуларни ёдга солади. Ушбу рақс асосан тўйларда ижро этилиб, у орқали ҳар бир томошабин байрам шукуҳи ва тўй энергиясини ҳис қилади. Хоруми – жанговар характердаги грузин рақси бўлиб, Аджарада пайдо бўлган. Ушбу рақс грузинлар феъл-атворидаги жанговарлик кучини намоён...

Арк қалъаси

Энг кўҳна маданий мерос объектларидан бири Арк қалъаси бўлиб, у қадимда Бухоро шаҳрининг маркази ҳисобланган. Бухоро арки милоднинг бошларида қурила бошланиб, XVI асрда Шайбонийлар сулоласи даврида ансамбл ҳолига келган. Арк қалъасининг барпо этилиши Эрон подшоси ва турк аёлининг фарзанди Сиёвуш номи билан боғлиқдир. Маълумотларда келтирилишича, Сиёвуш Самарқанд подшоси Афросиёбдан енгилгач, шу ерда.

Vyetnam

Жўғрофий ўрни ва табиати. Вьетнам жануби-шарқий Осиёда жойлашган бўлиб, Ҳиндистон ярим оролининг шарқий қирғоғини эгаллайди. Вьетнам ҳудудининг асосий қисми – 80 фоизини тоғ ва адирликлар ташкил қилади. Ўрмонлар ва текисликлар ҳудуднинг тахминан 30 фоизини эгаллайди.

Бобил осма боғлари қандай пайдо бўлган?

Дунёда ўз севгисини изҳор этиш учун қанчадан-қанча инсонлар турли қаҳрамонликларга қўл урган, севгилисига шеърлар битган, суратларини чизган, ҳайратомуз, ақл бовар қилмас гўзал иморатлар бино этган. Тарихдаги муҳаббат қасрларидан бири Бобил осма боғлари бўлиб, у дунёнинг етти мўъжизаси сирасига киради. Агар Навуходоносор II (мил. ав. 605–562 йй.) нинг Мидия шоҳи Киаксарнинг қизи Амитисга ишқи тушмаганда, у дунёга донғи кетган, асрлар давомида турли ривоятларга сабаб бўлган бу гўзал осма боғларни барпо этиши мумкинмиди? Тақдир афсонавий шоҳ ва маликани қандай учраштирганди? Бу савол кўпчиликни қизиқтирса керак. Бобил шоҳи кўп муддат ўзининг хавфли душмани Оссурия шоҳларига қарши иттифоқчи қидириб, тақдир изми ила бўлажак қайнотаси билан...

Бетҳовен. “Ойдин сонатаси”

Бетҳовен... Aфсонавий ноёб истеъдод эгаси Людвиг ван Бетҳовенни танимаган ёки унинг ҳеч бўлмаса биргина мусиқасини тингламаган одам топилмаса керак. Бу исмни эшитимиз биланоқ унинг ўша ҳаммага маълум ва машҳур “Ойдин сонатаси” қулоқларимиз остида янграгандек бўлади.

Озарбайжон

Олам кезиш учун қулай фурсатни кутиш шарт эмас. Кўнгилда истак туғилдими, бас, таваккал қилиб, сафарга отланинг-қўйинг. Айниқса, баҳорда, табиат энди уйғонаётганида юрт кезмакнинг гашти бўлак. Пурвиқор тоғлар, ўзига хос архитектураси, кўҳна ва замонавий иншоотлари билан ақлни шоширгувчи Озарбайжон эса кўкламда борса арзигулик энг мақбул жой.

Хитойча усулда гўшт пишириш

Хитойча услубда пиширилган гўшт – хитой ошхонасининг классик таоми ҳисобланади. Ушбу таом қизиқарли ва мазали бўлиб, уни тайёрлаш эса умуман қийинчилик туғдирмайди.