Пастилла (Пастилья)
Пастилла – Марокаш миллий таоми бўлиб, одатда каптар гўштидан тайёрланувчи қатламали пирог. Ҳозирга келиб унинг таркиби анча ўзгарган, пишириқни товуқ гўшти, балиқ ёки денгиз маҳсулотларидан ҳам тайёрласа бўлади. У бир вақтнинг ўзида ҳам ширин, ҳам шўр таъм бериши билан машҳур. Дастурхонга уни пиёз, турли кўкатлар, соус ёки турли зираворлар (майдаланган бодом, шакар, долчин) билан бирга тортиш мумкин.
Кускус – 100 грамм;
Зира – 1 чой қошиқ;
Куркума – 1 чой қошиқ;
Корица (долчин),
майдаланган бодом, кунжут;
Саримсоқпиёз – 4 дона;
Майиз – таъбга кўра;
Товуқ гўшти – 200 грамм;
Лаваш хамири – 2 дона;
Чили соуси – таъбга кўра;
Йогурт, фета пишлоғи;
Зайтун ёғи
Даставвал кускус тайёрлаб олинади. Қизиб турган товага зайтун ёғи, куркума, зира, саримсоқпиёз ва майда тўртбурчак шаклида тўғралган пиёз солиб, 15 дақиқа қизартириб олинади. Майиз ва майда тўғралган товуқ
гўштини солиб, қовурилади. Кейин унга кускус ва фета пишлоғи қўшилади. Тайёр бўлган қийма масаллиғи лаваш хамирига конверт шаклида ўралади. Устига майдаланган бодом, корица ва кунжут сепилади. 180 даража қиздирилган газ печида 25 дақиқа давомида пиширилади. Йогурт билан тановул қилиш мумкин.