Арк қалъаси
Энг кўҳна маданий мерос объектларидан бири Арк қалъаси бўлиб, у қадимда Бухоро шаҳрининг маркази ҳисобланган. Бухоро арки милоднинг бошларида қурила бошланиб, XVI асрда Шайбонийлар сулоласи даврида ансамбл ҳолига келган. Арк қалъасининг барпо этилиши Эрон подшоси ва турк аёлининг фарзанди
Сиёвуш номи билан боғлиқдир. Маълумотларда келтирилишича, Сиёвуш Самарқанд подшоси Афросиёбдан енгилгач, шу ерда.
– Зарафшон дарёсининг қуйи ирмоқларидан бирининг соҳилида тўхтаган ва шаҳарнинг яратилишига асос солган. Сиёвуш Афросиёб томонидан лдирилганидан кейин Бухоронинг Шарқ дарвозаси ёнида кўмилган деган ривоятлар бор. VII асрда Бухоро ҳокими Бидун вайрона ҳолига келган аркни қайта тиклатган. Ўша даврда арк олдида катта майдон – регистон, унинг атрофида савдогар ва зодагонларнинг юзлаб қўрғонлари бўлган. Ҳоким ва унинг қариндошлари қўрғони ёнида асосий шаҳар – шаҳристон жойлашган.
Кўплаб меъморий ёдгорликларни ўзида жамулжам этган кўҳна Арк қалъаси кўп асрлар мобайнида амирликнинг қароргоҳи бўлиб келган. Бу ерда амир, унинг бош вазирлари, ҳарбий бошлиқлар, амирнинг кўп сонли хизматчилари яшаганлар. Арк қалъасида ҳукмдорлар учун сарой, кўринишхона, масжид ва турар-жой бинолари
бунёд этилган. Арк қалъаси баланд мустаҳкам пештоқ билан улуғланган. Регистон майдонининг салобати ҳокимиятнинг буюклигини кўрсатган, уни босиб олиш мумкин эмаслик белгисини билдирган. Унинг деворлари теварагида шаҳристон жойлашган. Шаҳристонни савдо-ҳунармандчилик маскани – работ қуршаб турган.
Арк қалъасида Рудакий, Фирдавсий, Абу Али ибн Сино, Фаробий, Умар Хайём сингари улуғ инсонлар яшаб ижод қилганлар.
Қалъа деворининг узунлиги 789,6 метр, баландлиги 16-20 метр, ер майдони 3,96 ектарни ташкил этади. Пандуснинг узунлиги 20 метрни ташкил этади. Унинг икки ёни массив тошли пирамида билан ўралган. Арк ичкарисига олиб кирадиган узун
долон – йўлакнинг чап деворида 12 та ва ўнг деворида 13 та тахмон-токча ойлашган. Чап томондаги токчаларнинг баъзиларида зиндонга кирадиган шикчалар бор. “Гулдаста”лар тагида хавфли жиноятчилар сақланадиган зах ва дим ертўла – канахоналар бўлган. Долоннинг ўнг томонидаги ўрта токчада фсонавий қаҳрамон Сиёвуш арвоҳига Наврўз байрамларида чироқ ёқилган. Амир сайсхонасига (отхонасига) ҳам шу ердаги зинадан кирилган (отхона маҳбуслар жойлашган хоналар устида бўлган)
Mytavel - бу менинг саёхат кундалигим