Vyetnam
Жўғрофий ўрни ва табиати. Вьетнам жануби-шарқий Осиёда жойлашган бўлиб, Ҳиндистон ярим оролининг шарқий қирғоғини эгаллайди. Вьетнам ҳудудининг
асосий қисми – 80 фоизини тоғ ва адирликлар ташкил қилади. Ўрмонлар ва текисликлар ҳудуднинг тахминан 30 фоизини эгаллайди.
Мамлакат ғарбий қисми бўйлаб Aннам тоғлари (Чеонгшон) чўзилган. Вьетнамнинг ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмида энг баланд тоғлар жойлашган. Энг баланд нуқтаси – Хоанлиешон тоғ тизмасидаги Фаншипан тоғи бўлиб, унинг баландлиги 3143 метр. Бу тоғлар рўпарасида Шусунгтяотяй ва Шамшао водийлари ястанган. Мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмида Плейку, Даклак, Ламвьен, Зилин
платолари жойлашган.
Пасттекисликлар асосан Хонг (мамлакат шимолида) ва Меконг (мамлакат анубида) дарёлари дельтасида жойлашган. Мамлакат жанубида шимолдан жанубгача Aннам тоғ тизмалари чўзилган. Вьетнам орқали тахминан 2300 та дарё оқиб ўтади. Энг йириклари – Қизил Меконг дарёлари. Вьетнам қирғоқларининг умумий узунлиги 3260 км. Иқлими. Вьетнамда тропик муссон иқлими ҳукм
суради, у нам ёз (жануб ва жануби-ғарбий) ва қуруқ қиш (шимоли-шарқий) муссонлари таъсири остида ҳосил бўлади. Баҳор ва куз барқарор об-ҳаво
билан ажралиб туради. Ўртача ҳаво ҳарорати +26°С +29 °С гача. Мамлакатнинг учдан бир қисми денгиз сатҳидан 500 метрдан юқори баландликда жойлашган. Бу ҳудудга субтропик иқлим таъсир қилади. Баландлиги 2000 метр ва ундан юқори бўлган жойларда мўътадил иқлим ҳукм суради.
Байрамлари:
• Январь-февраль – Тэт (Вьетнамча Янги йил);
• 3 февраль – Вьетнам Коммунистик партиясига асос солинган
кун;
• Апрелнинг сўнгги ўн кунлиги – Хун қиролларини хотирлаш
куни;
• 30 апрель – Вьетнам уруши тугаши муносабати билан Ғалаба
куни (1975 йил);
• 1 май – Халқаро ишчилар куни;
• 19 май – биринчи Президент Хошиминнинг туғилган куни;
• 28 июнь – Вьетнам оилалари куни;
• 27 июль – Мустақиллик учун қурбон бўлганларни хотирлаш
куни;
• 19 август – Вьетнамда миллий-демократик инқилоб куни;
• 2 сентябрь – Мустақиллик куни;
• 10 октябрь – Пойтахт Ханойни озод қилиш куни;
• 20 октябрь – Вьетнамда аёллар куни;
• 20 ноябрь – Ўқитувчилар куни;
• 22 декабрь – Вьетнам халқ армияси ташкил топган кун
Диққатга сазовор жойлари:
• Императорлар мақбараси (Хюэ
шаҳри);
• “Хушбўй дарё” соҳили (Хюэ);
• Тоғли Далат (Нячанг);
• Хойан эски шаҳарчаси;
• Бахо шаршараси (Нячанг);
• Лак кўли (Даклак);
• Фил овчилари қабристони (Даклак);
• Сапа шаҳарчаси;
• Бухта Халонг ороли;
• Батма Миллий боғи (Хюэ)