Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш тўғрисида Э Ъ Л О Н
Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги қуйидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов эълон қилади:
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни ҳамда АКТ воситаларидан фойдаланиш, электрон тизимларни ишлата олишни юқори савияда билиш;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро қилиш;
- аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
- расмий ҳужжатларни тайёрлаш;
- компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.
- ахборот технологиялари мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлиш;
- давлат тилини мукаммал даражада билиш (рус ва инглиз тилларини билиш устунлик беради);
- шахсий хусусиятлар: ҳололлик, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик ва виждонлилик.
· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача.
3,5-4 млн. сўм
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Номзодлар 2022 йилнинг 8 июль кунига қадар ҳужжатларини юбориши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:
· шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка) (расм ўрнатилган ҳолда, электрон шаклда WORD форматда);
· олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (ёки диплом кўчирмаси), чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (ушбу ҳужжатларни рангли кўринишдаги электрон PDF шакли);
· 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати (Электрон JPG форматда электрон шаклда);
· фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси (рангли кўринишда электрон PDF шаклда).
· Маълумот учун телефон рақами: 69-227-05-45, 69-227-03-76
Танлов жараёнларини ушбу https://www.minjust.uz ҳавола орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин
https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=43874
Саволлар руйхати билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин;
https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.