February 14, 2022

Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш тўғрисида ЭЪЛОН

Наманган вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов эълон қилади:

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

- фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро қилиш;

- аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;

- расмий ҳужжатларни тайёрлаш;

- компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

Расмий талаблар:

- олий юридик (юриспруденция мутахассислиги бўйича) маълумотга эга бўлиш;

- мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

- давлат тилини мукаммал билиши, шу билан бирга рус ва инглиз тилларини яхши билиш;

- шахсий хусусиятлар: ҳололлик, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик ва виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача.
3,5-4 млн. сўм

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати:

Номзодлар 2022 йилнинг 2 март кунига қадар ҳужжатларини юбориши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:

· шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка) (расм ўрнатилган ҳолда, электрон шаклда WORD форматда);

· олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (ёки диплом кўчирмаси), чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (ушбу ҳужжатларни рангли кўринишдаги электрон PDF шакли);

· 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати (Электрон JPG форматда электрон шаклда);

· фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси (рангли кўринишда электрон PDF шаклда).

Мурожаат учун:

Наманган вилоят адлия бошқармаси (Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 7А-уй).

Маълумот учун телефон рақами: 69-227-05-45, 69-227-03-76

Танлов жараёнларини ушбу https://www.minjust.uz ҳавола орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин

https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=43874

Саволлар руйхати билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин;

https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=42026

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.