Наманган вилояти адлия бошқармаси ҳузурида Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
Наманган вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш (вакант) лавозимларга танлов эълон қилади:
· юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
· давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;
· давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
· давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
· давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.
· олий юридик маълумотга эга бўлиш ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;
· мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи (марказ бошлиғи лавозими учун), муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
· давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади).
· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-4,5 млн. сўм
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Номзодлар 2022 йилнинг 2 март кунига қадар ҳужжатларини юбориши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:
· шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка) (расм ўрнатилган ҳолда, электрон шаклда WORD форматда);
· олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (ёки диплом кўчирма), Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган номзодлар учун белгиланган намунадаги диплом билан бирга баклавр йўналиши бўйича берилган дипломи, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш
ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (ушбу ҳужжатларни рангли кўринишдаги электрон PDF шакли);
· Кастум-шим, оқ кўйлак галстукда тушилган ҳолатдаги рангли орқаси оқ фонга олинган фотосурати (Электрон “JPG” форматда электрон шаклда);
· фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси (рангли кўринишда электрон PDF шаклда).
Номзод бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган лавозимларнинг фақат биттасини танлаши ва танланган лавозим бўйича танловда иштирок этиш мумкин. Номзод бир вақтнинг ўзида бошқа эълонда кўрсатилган лавозим бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириши мумкин.
Наманган вилоят адлия бошқармаси (Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 7А-уй).
Маълумот учун телефон рақами: 69-227-05-45 69-227-03-76.
Танлов жараёнларини ушбу https://www.minjust.uz ҳавола орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин
https://namangan.adliya.uz/uz/news/detail.php?ID=43874
Саволлар руйхати билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишиш мумкин;
https://www.minjust.uz/upload/iblock/2021yil/august/20/file1.pdf
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.