Қандли диабет: унинг келиб чиқиш сабаблари, касаллик оқибатлари ва профилактикаси хусусида

Қандли диабет-бу бугунги кунда юқори ривожланган мамлакатларда энг кўп тарқалган сурункали ҳасталик. Дунёни ҳамма мамлакатларда бундай беморлар сони ҳар йили ортиб боряпти.                                                             

Қандли диабет эндокрин касалликлари қаторига мансуб бўлиб, инсулин гармони тўлиқ ёки қисман етишмовчилигидан келиб чиқади. Натижада қонда гипергликемия-қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши кузатилади. Касаллик сурункали давом этиши ва организмдаги моддалар алмашинуви жараёнлари (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви)нинг бузилиши билан тавсифланади.

Қандли диабет касаллигининг турлари

Қандли диабетнинг 1-2-турлари мавжуд. 1-тури асосан ўсмирлар ва болаларда ошқазон ости безидан ишлаб чиқиладиган инсулинни мутлоқ етишмаслиги билан кечади. 2-турида эса қондаги қанд миқдорини ортиши инсулин резистентликнинг оқибатида келиб чиқади.

Нормада одам организмида қондаги қанд миқдори нахорга 3,3-5,5 ммоль/л бўлади. 

Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар

Камҳаракатлик ҳаёт тарзи ва ортиқча вазн, носоғлом овқатланиш,  соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилмаслик, стресс ҳолатлари

Кадли диабетли беморларнинг организимида қандай ўзгаришлар юрак-қон томир ҳасталикларни ривожланишига олиб келади?

👉 АГ – қон босимини баланд бўлиши

👉 Инсулинга резистентлик – тўқималарнинг, ҳужайраларнинг инсулинга    

👉 Cезувчанлиги пастлиги

👉 Генетик факторлар – насл мойиллик

👉 Семизлик

👉 Кам ҳаракатлик

Қандли диабетнинг белгилари

Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларни асосан чанқаш, тез-тез қўп миқдорда сийиш, озиб кетиш, иштаҳасизлик, дармонсизлик каби белгилар безовта қилади.

Юқоридаги  каби шикоятлари бор беморлар зудлик билан эндокринолог кўригидан ўтишлари шарт.

Қандли диабет касаллигида даволаш ва овқатланиш

Замонавий тиббиётда даво воситаларини танлашда касалликнинг оғир-енгил кечиши, асоратлари бор-йўқлиги ҳисобга олинади. Чунончи, беморда ирсият сабабли ёшлик пайтида инсулин етишмаганидан унинг ўрнини босиш мақсадида инсулин юборилади. Кексаларда ва тўла кишиларда инсулин нисбатан етишмаганда шифокор тавсиясига кўра пархезга амал қилиш зарур. Қондаги қанд миқдорини камайтирувчи воситалардан фойдаланилади. Касаллик енгил кечганда кўпинча пархез буюрилади. Углеводлар кам истеъмол қилинади, уларни ўрнига гўшт, қора нон ва бошқа маҳсулотларни истеъмол қилса бўлади. Ёғли овқатлар миқдори чегараланади. Касаллик зўрайиб кетганда беморга сариёғ ва бошқа ёғ махсулотлари берилмайди. Овқат калориясинингдеярли 20 фоизи оқсиллардан иборат бўлиши керак. Хаста киши истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари витаминлар, айниқсса, С ва Б гуруҳ витаминларига бой бўлиши лозим. Бемор овқатни бўлиб-бўлиб ейиши керак. Шифокорнинг қатъий назоратига амал қилган беморлар кун тартиби ва парҳезга доир тавсияларга аниқ риоя қилиши, лабаротория текширувига ўз вақтида келиб туришлари зарур.

Қандай текшириш ва ҳимояланиш мумкин?

Шубҳали белгиларда шифокор-эндокринологга бориш ва керакли таҳлилларни топшириш. Оч қоринга бармоқдан қон олиш (қандли диабетга), глюкоза учун пешоб таҳлили, қондаги инсулин, C-пептид ва гликозил гемоглабин даражасини аниқлаш. Қандли диабет белгиларини аниқлаш учун шу текширувлар етарли.

👉 Агар диабетнинг аниқ белгилари бўлмаса, лекин сиз хавф гуруҳида бўлсангиз, йилда бир марта қандли диабетга қон топширинг. Соғлом одамлар эса бундай текширувдан уч йилда бир ўтишлари керак.

Кадли диабет асоратларни олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак.

👉 Соғлом турмуш тарзи (чекимаслик, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик)

👉 Парҳез, вазнни назорат қилиш

👉 Пиёда юриш (5-6 км/сут), жисмоний тарбия

👉 Қонда қанд миқдорини аниқлаш (нахорга, овқатдан кейин)

👉 Кардиолог маслаҳати – ЭКГ, қон босимини аниқлаш (<130/85)

👉 Эндокринолог маслаҳати

👉 Невропатолог маслаҳати

👉 Окулист маслаҳати

👉 Қонда липидларни аниқлаш

 Қандли диабет билан оғриган беморлар эндокринолог врач томонидан тавсия қилинган инсулин ёки қондаги қанд миқдорини туширувчи дориларни мунтазам қабул қилишлари шарт, акс ҳолда касалликнинг нефропатия, полинейропатия, ретинопатия каби қон-томир асоратлари ривожланиши мумкин.

Хавф гуруҳига тушмаслик учун нима қилиш лозим?

1.  Ўртача вазнни ушлаб туриш.

2.  Ҳеч бўлмаганда кунда ярим соат жисмоний машқлар билан шуғулланиш.

3.  Қанд ва тўйинган ёғларни камроқ истеъмол қилиш.

4.  Чекмаслик.

Шунингдек, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошишида шифокорлар томонидан турли касалликларнинг олдини олишга доир олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари хам катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

Патронаж ҳамширалар ўз ҳудудларида бириктирилган аҳоли ўртасида қандли диабет касаллиги ва унинг белгилари, асоратлари ҳақида сухбатлар ўтказишлари керак. Бугунги кунда қандли диабетнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш қоидалрига амал қилишни аҳоли ўртасида йўлга қуйиш ҳамширанинг энг долзарб вазифалардан бири хисобланади.

Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда асоратлар келиб чиқишининг олдини олиш учун овқатланиш ва оёқлар парваришига келгуси сахифаларимизда алоҳида тўхталиб ўтамиз.

April 7, 2019
by https://t.me/namanganpatronajhamshirasi
0
23

Қандли диабет: унинг келиб чиқиш сабаблари, касаллик оқибатлари ва профилактикаси хусусида Каналга аъзо бўлиш учун 👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/namanganpatronajhamshirasi

Қандли диабет эндокрин касалликлари қаторига мансуб бўлиб, инсулин гармонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилигидан келиб чиқади. Натижада қонда гипергликемия-қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши кузатилади. Касаллик сурункали давом этиши ва организмдаги моддалар алмашинуви жараёнлари (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви)нинг бузилиши билан тавсифланади.

April 7, 2019
by https://t.me/namanganpatronajhamshirasi
0
3
Show more