Янгиликлар
October 8, 2021

Президент қарорлари амалда

Учқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Элёрбек Маматқуловнинг ташаббуси билан Паралимпия спорт турини ривожлантириш мақсадида тумандаги имконияти чекланган 46-мактаб интернатида 3 та спорт турлари Карате WКФ, Футбол, Қўл тўпи бўйича машғулотлар олиб боришни йўлга қўйилди машғулотларга қуйидаги малакали мураббийлар жалб қилинди.

1.Мирзоҳид Юлдашев (Карате WКФ)
2.Отабек Эганбердиев (Футбол)
3.Фотимахон Якубова (Қўл тўпи)
4.Зиёвиддин Aхмедов (Қўл тўпи)

4 нафар мураббийларимиздан юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган спортчиларни етиштиришларига ишонамиз.

Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасининг расмий сахифаларига аъзо бўлинг 👉 @namtursport