Namangan Turizm va Sport
@namtursport
414 posts
Янгиликлар

Президент қарорлари амалда

Учқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Элёрбек Маматқуловнинг ташаббуси билан Паралимпия спорт турини ривожлантириш мақсадида тумандаги имконияти чекланган 46-мактаб интернатида 3 та спорт турлари Карате WКФ, Футбол, Қўл тўпи бўйича машғулотлар олиб боришни йўлга қўйилди машғулотларга қуйидаги малакали мураббийлар жалб қилинди.

Мингбулоқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида Токио 2020 Паралимпиа совриндори Нурхон Қурбонова билан спортчи ўқувчилар ўртасида давра сухбати ўтказилди

Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасининг расмий сахифаларига аъзо бўлинг 👉 @namtursport

Янгиқўрғон туманида Гандбол бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрда “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Гандбол тури бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Бадминтон бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубогида Наманган жамоаси иштирок этмоқда

Туризм ва спорт вазирлигининг йиллик тақвим режасига асосан, 3-9 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича 2005-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтмоқда.

Спорт объектлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ДУК директори Чуст туманида қурилиш ишлари билан танишди

Спорт объектлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ДУК директори Нодир Хўжамқулович ҳамда Наманган вилияти Туризм ва спорт бош бошқармаси ўринбосари Aнваржон Набижонович Чуст туманида 2021 йилги Давлат дастури доирасида қурилаётган 30х18 хажмдаги спорт зали ҳамда Футбол ўйингоҳида олиб борилаётган қурилиш монтаж ишлари билан танишдилар.

Татаристоннинг Казань шаҳрида бўлиб ўтган Миллий белбоғли кураш спорт тури бўйича Жахон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та давлатлар орасида фаҳрли 1-ўринни эгаллади, Наманган вилоят спортчилари 3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза қўлга киритишди

2021 йил 4-8 сентябр кунлари Татаристон Республикасининг Казань (Мамадиш) шаҳрида бўлиб ўтган Миллий белбоғли кураш спорт тури бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Жахон чемпионати ўз нихоясига етди.

Хушхабар! Наманганлик Таэквондочилар Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида "CHIMKENT CUP TAEKWONDO INTERNATIONAL CHEMPONCHIP "мусобақасида 1 та Олтин 2 та бронза медалини қўлга киритдилар

Жорий йилнинг 5-10 сентябр кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Таэквондо WT нинг "Кёруги" йўналиши бўйича "CHIMKENT CUP TAEKWONDO INTERNATIONAL CHEMPONCHIP" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

УШУ спорт тури бўйича Ўзбекистон кубогида Наманган вилояти 15 та олтин, 9 та кумуш ва 10 та бронза медаллари билан умумумжамоа хисобида 3-ўринни қўлга киритди

2021 йил 23-25 август кунлари Тошкент шаҳар ЖАР спорт мажмуасида УШУ спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Умумжамоа хисобида Наманган вилояти 3-ўринни қўлга киритди.

Вилоят ҳокими ўринбосари бир қатор спорт объектлардаги қурилиш ишларини ўрганди

Бугун вилоят ҳокими ўринбосари - Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Б.Нуритдинов ва ўринбосари А.Туйчиевлар томонидан Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган "Ёш куч" ўйингохида ҳамда Уйчи туман Хожиобод МФЙда жойлашган 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабида бугунги кунда “Нафис водий мезони МЧЖ” томонидан 18х30 метр ўлчамли сэндвич панелларидан усти ёпиқ спорт зал қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари қандай олиб борилаётгани ўрганилди.

Тўрақўрғон туманида янги ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактаби бинолари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 4-август куни Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Туйчиев ҳамда Тўрақўрғон туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ж.Асқаров ва болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Н.Тўйчиевлар томонидан Тўрақўрғон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий базаси ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда тумандаги Шохидон МФЙда жойлашган Шохидон Клуби ва Сарой МФЙда жойлашган Сарой Клубларида ташкил этилган спорт тўгараклари ва базаларни холатлари бўйича ўрганилди. Ўрганиш жараёнида бош бошқарма...