Наманган шаҳрида "ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида спортнинг "Шотокан каратэ-до" тури бўйича спорт мактаб очиқ биринчилигига старт берилди
2019 йил 15 август куни Наманган шахар 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий базасида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, "ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида спортнинг "Шотокан каратэ-до" тури бўйича 2-БЎСМнинг очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.А.Карабаев, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи А.А.Тошбаев, вилоят "Шотокан каратэ-до" ассоциацияси раиси Ж.А.Мамаджанов, "Сумалак гузари" МФЙ раиси А.А.Валиев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси бошлиғи ўринбосарлари ва бўлим мудирлари, 150 нафарга яқин маҳалла аҳолиси ва ота-оналар, худудда истиқомат қилувчи бандлиги таьминланмаган 14-30 ёшдаги 60 нафарга яқин ёшлар, 310 нафар 2-БЎСМ тарбияланувчилари ва бошка мехмонлар иштирок этдилар.
Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.А.Карабаев сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан табриклаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадхияси янгради.
Тадбир мехмонлари спорт тулари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва Халқаро турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари, Наманган шаҳар 2-БЎСМ спортчиларини эсдалик совғалари билан тақдирладилар.
Сўнгра 2-БЎСМ спортчилари ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этдилар.
Шундан сунг мусобақага старт берилди.
Ушбу мусобақада 200 нафарга яқин спортчилар иштирок этишмоқда.
Мусобақалар давом этмоқда.