Namangan Turizm va Sport
@namtursport
414 posts
Спорт тадбирлари

Наманган шаҳридаги ёши кекса нуроний отахонлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллиги байрами муносабати билан Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Наманган вилоят Нуронийлар жамғармаси томонидан "Стол-теннис" ва "Шахмат-шашка" бўйича ёши катта нуроний отахонлар ўртасида спорт тадбирлар ўтказилди. Тадбирда совринли ўринларни қўлга киритган нуроний отахонларга эсдалик совғалар топширилди.

Наманган шаҳрида - юриш бўйича марафон ва "Саломатлик стартлари" тадбирларини юқори савияда ўтказилди

Жорий йилнинг 24 август куни - юриш бўйича марафон ва "Саломатлик стартлари" тадбирларини юқори савияда ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг белгиланган тадбирлар режасига асосан Наманган шаҳрининг Халқаро аэропортидан И.Каримов кўчасигача бўлган худудда ва туманлардаги белгиланган жойларда МАРАФОН ўтказилди.

Наманган шаҳрида "Гимнастрада" спорт фестивали байрамона ўтказилди

2019 йил 23 август куни Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг гимнастика залида вилоят хокимлигининг тадбирлар режасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида вилоят "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди. "Гимнастрада" вилоят фестивалида Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар 50 ёшдан юқори бўлган 6 нафар уй бекалари ва 10 ёшгача бўлган 6 нафар қизлар иштирок этдилар. "Гимнастрада" вилоят фестивалининг номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Наманган вилоят хокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қумитаси раиси...

Наманган шаҳрида "ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида спортнинг "Шотокан каратэ-до" тури бўйича спорт мактаб очиқ биринчилигига старт берилди

2019 йил 15 август куни Наманган шахар 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий базасида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, "ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида спортнинг "Шотокан каратэ-до" тури бўйича 2-БЎСМнинг очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.А.Карабаев, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи А.А.Тошбаев, вилоят "Шотокан каратэ-до" ассоциацияси раиси Ж.А.Мамаджанов, "Сумалак гузари" МФЙ раиси А.А.Валиев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошкармаси бошлиғи ўринбосарлари ва бўлим мудирлари, 150 нафарга яқин маҳалла аҳолиси ва ота-оналар, худудда истиқомат қилувчи бандлиги...

Тўрақўрғон туманида мустақиллик кунига бағишлаб "Дзюдо" бўйича туман биринчилиги ўтказилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Тўрақўрғон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) да Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида "Дзюдо" бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

Андижон вилоятида ўтказилган спортнинг "Ўзбек жанг санати" тури буйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида "БОБУР МИРЗО" халқаро турнирида Наманган шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари 21 та медални қўлга киритишди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари 2019 йил 6-7 август кунлари Андижон вилоятида спортнинг "Ўзбек жанг санати" тури буйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида "БОБУР МИРЗО" халқаро турнири да иштирок этиб қуйидаги натижаларни қўлга киритишди: Олтин медал 6-та Кумуш медал 5-та Бронза медал 10 та Жами: 21 та медал билан умум жамоа хисобида 2-ўринни киритишди. 1-урин Андижон вилояти. 2-урин Наманган вил(1-БУСМ) 3-урин Тошкент шахри.

Наманган шаҳрида "Биз обод юрт фарзандларимиз" шиори остида "Каратэ шотокан" спорт тури бўйича спорт мактаб очиқ турнири бўлиб ўтди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) да 2019 йил 7-8 август кунлари "Биз обод юрт фарзандларимиз" шиори остида "Каратэ шотокан" спорт тури бўйича 1-БЎСМнинг очиқ турнир мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада 240 нафар болалар иштирок этди, шулардан 60 нафари қизлар. 1-БЎСМ жамоасидан 97 киши, шулардан 15 нафари қизлар.

Янгиқўрғон туманида "Чарм тўп" мусобақаси туман 2-босқичи ўтказилди

Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Янгиқўрғон туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан 13-14 ёшлар ҳамда 18-30 ёшлар ўртасида футбол спорт тури бўйича "Чарм тўп" мусобақаси туман 2-босқичи ўтказилди.

Наманган шаҳрида "Маҳалла" жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамкорлигида 13-14 ёшлар болалар хамда 18-30 ёшлар ўртасида "Чарм тўп" мусобақаси шаҳар 2-босқичи ўтказилди

2019 йил 7-8 август куни "Навбахор-Умид" футболга ихтисослашган болалар-ўсмирлар футбол мактаби (БЎФМ)нинг футбол майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган 5 та мухим ташаббусларнинг 2-банди ижроси бўйича ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида, Наманган шаҳар хокимлиги, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда "Маҳалла" жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамкорлигида 13-14 ёшлар болалар хамда 18-30 ёшлар ўртасида футбол спорт туридан "Чарм тўп" мусобақаси шаҳар...

Наманган шаҳрида 13-14 ёшдаги болалар ҳамда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақасининг шаҳар 2-босқичи бўлиб ўтди

2019 йил 3 август куни Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) нинг "Зарбдор" 3-базаси футбол майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида"ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган 5 та мухим ташаббусларнинг 2-ташаббуси бўйича ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида, Наманган шаҳар хокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, "Махалла" жамоат фонди шаҳар бўлими ва Наманган шаҳар 2-БЎСМ хамкорлигида Наманган шаҳридаги МФЙларда истиқомат қилувчи...