Спорт тадбирлари
August 7, 2019

Наманган шаҳрида 13-14 ёшдаги болалар ҳамда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақасининг шаҳар 2-босқичи бўлиб ўтди

2019 йил 3 август куни Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) нинг "Зарбдор" 3-базаси футбол майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида"ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган 5 та мухим ташаббусларнинг 2-ташаббуси бўйича ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида, Наманган шаҳар хокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, "Махалла" жамоат фонди шаҳар бўлими ва Наманган шаҳар 2-БЎСМ хамкорлигида Наманган шаҳридаги МФЙларда истиқомат қилувчи 13-14 ёшдаги болалар ҳамда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақасининг шаҳар 2-босқичи бўлиб ўтди. Мусобақанинг финал босқичида "Оромгох" ҳамда "Янги аср" МФЙ жамоалари учрашдилар ва "Янги аср" жамоаси 3:1 хисобида ғалабага эришиб, вилоят босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигида ўтган видео селекторда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таьминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича вилоятда аҳолининг барча қатламлари ўртасида спорт мусобақалари, оммавий спорт тадбирлари, учрашувлар ва мастер классларни юқори савияда ташкил этиб ўтказиш юзасидан вилоят хокимлигининг чора-тадбирлар режасига биноан, 2019 йил 3 август куни Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг "Зарбдор" 3-базаси футбол майдонида 2005-2006, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Наманган шаҳар 2-БЎСМнинг очиқ биринчилигига старт берилди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бош мутахассиси Д.Усманов, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи А.Тошбаев, Наманган шаҳар 2-БЎСМ директори М.Исакджанов, худуддаги "Янги аср", "Олвализор", "Зарбдор", "Бахор" МФЙлар раислари ва фаоллари, худудда истиқомат қилувчи 135 нафар бандлиги таьминланмаган ёшлар, 260 нафар 2-БЎСМ шуғилланувчилари, 100 нафарга яқин ота-оналар ва бошқа мехмонлар, Наманган хамда Поп туманларидан ташриф буюрган болалар футбол жамоалари 40 нафарга якин аъзолари ва тренерлари иштирок этдилар.