Янгиликлар
June 28, 2021

Наманган шаҳрида "Гиёҳвандликка қарши курашиш кунига" бағишлаб флешмоб ўтказилди

Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасига қарашли Наманган шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг "Баркамол авлод" спорт мажмуасида 26-июн "Гиёҳвандликка қарши курашиш кунига" бағишлаб флешмоб, 5000 қадам тадбирлари ва намунали тиббиёт ташкилотларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 600 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари иштирок этишди.