Янгиқўрғон туманида Гандбол бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрда “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Гандбол тури бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада вилоятнинг 6 та туманидан жамоалар ташриф буюрдилар. Мусобақа якунида фаҳирли 1-ўринни Янгиқўрғон туман 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси, 2-ўринни Учқўрғон тумани жамоаси, 3-ўринни Косонсой тумани жамоаси қўлга киритишди.
Мусобақа якунида фахирли ўринларни қўлга киритган жамоаларни болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлими томонидан турли даражадаги диплом хамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасининг расмий сахифаларига аъзо бўлинг 👉 @namtursport