Янгиликлар
June 12, 2021

Наманган вилоятида автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитария-гигиена шохобчаларини танқидий ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентябрьдаги “Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021-йил 29-январдаги 31/1-3433-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилояти ҳудудида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитария-гигиения шохобчаларини танқидий ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ҳудудларда жойлашган ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитария-гигиения шохобчаларни ўрганиш натижалари муҳокама қилиниб, мавжуд ҳолатлар юзасидан белгиланган топшириқлар вақтида бажарилмаганлиги ҳамда бир қатор санитария-гигиения шохобчалар ҳолати қониқарсиз аҳволда эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ишчи гуруҳ раҳбари Муҳайё Ҳайитова ҳукумат қарори ижросига автомобилларга ёкилги куйиш шахобчалари эгалари томонидан етарли эътибор қаратилмаганлиги ҳамда камчиликларга йул қуйилганлиги ҳақида айтиб ўтди. Йиғилиш давомида Республика ишчи гуруҳи томонидан йиғилганларга ишлаб чиқилган ва тасдиқланган намунавий лойиҳалар тақдимот қилинди.

Наманган вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси расмий саҳифасига аъзо бўлинг @namtursport