Янгиликлар
September 8, 2021

Татаристоннинг Казань шаҳрида бўлиб ўтган Миллий белбоғли кураш спорт тури бўйича Жахон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та давлатлар орасида фаҳрли 1-ўринни эгаллади, Наманган вилоят спортчилари 3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза қўлга киритишди

2021 йил 4-8 сентябр кунлари Татаристон Республикасининг Казань (Мамадиш) шаҳрида бўлиб ўтган Миллий белбоғли кураш спорт тури бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Жахон чемпионати ўз нихоясига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган Наманган вилоят спортчилари хам мувоффақиятли иштирок этиб юртимиз шарафини муносиб химоя қилишди ва Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, қуйидаги фахрли ўринларни эгаллашди.

Тўрақўрғон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан Исроилжонова Дилдора 52 кг вазн тоифасида фаҳрли 1-ўрин (олтин медал),

Юлдашева Шириной +70 кг вазн тоифасида фаҳрли 1-ўрин (олтин медал),

Поп тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан Собирова Феруза 44 кг вазн тоифасида 1-ўрин (олтин медал),

Содиқова Ясмина 52 кг вазн тоифасида фаҳрли 3-ўрин (бронза медали),

Наманган олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиларидан Мирзахматов Илёсбек 95 кг вазн тоифасида фаҳрли 2-ўрин (кумуш медал),

Учқўрғон туманидан Мирзажонов Мирзажон 71 кг вазн тоифасида фаҳрли 2-ўрин (кумуш медал),

Тўрақўрғон туманидан Пазлиддинов Одилжон 60 кг вазнда фаҳрли 3-ўрин (бронза медал),

Наманган тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан Абдусаломов Самандар 77 кг вазнда фаҳрли 2-ўрин (кумуш медал),

Уйчи туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан Хужамуродов Анвар 95 кг вазн тоифасида фаҳрли 3-ўрин (бронза медал)ларни эгаллашди.

Жами Наманган вилоят спортчилари 3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Умумжамоа хисобида 8 та олтин, 7 та кумуш, 16 та бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси 12 та давлатлар орасида фаҳрли 1-ўринни эгалладилар.

Ушбу нуфузли мусобақада Наманган вилоятидан тренер сифатида Мирзадавлатов Собиржон Поп туман болалар-ўсмирлар спорт мактабидан, хакам сифатида Тўйчиев Нематулла Тўрақўрғон туман болалар-ўсмирлар спорт мактабидан иштирок этишди.

Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасининг расмий сахифаларига аъзо бўлинг 👉 @namtursport