Янгиликлар
August 4, 2021

Тўрақўрғон туманида янги ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактаби бинолари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 4-август куни Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Туйчиев ҳамда Тўрақўрғон туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ж.Асқаров ва болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Н.Тўйчиевлар томонидан Тўрақўрғон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий базаси ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда тумандаги Шохидон МФЙда жойлашган Шохидон Клуби ва Сарой МФЙда жойлашган Сарой Клубларида ташкил этилган спорт тўгараклари ва базаларни холатлари бўйича ўрганилди. Ўрганиш жараёнида бош бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Туйчиев томонидан туманда янги ташкил этиладиган 2-болалар-ўсмирлар спорт мактаби объектлари бўйича ҳамда ушбу базаларни моддий техника базасини яхшилаш ва спортни оммавийлигини ошириш бўйича керакли тавсиялар ва топшириқлар берилди.

Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасининг расмий каналига аъзо бўлинг 👉 @namtursport