Наманган шаҳрида - юриш бўйича марафон ва "Саломатлик стартлари" тадбирларини юқори савияда ўтказилди
Жорий йилнинг 24 август куни - юриш бўйича марафон ва "Саломатлик стартлари" тадбирларини юқори савияда ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг белгиланган тадбирлар режасига асосан Наманган шаҳрининг Халқаро аэропортидан И.Каримов кўчасигача бўлган худудда ва туманлардаги белгиланган жойларда МАРАФОН ўтказилди.
Тадбирга туман (шаҳар)нинг аҳолиси, корхона ва идораларнинг ходимлари, шунингдек, мазкур ҳудудларда яшовчи машҳур инсонлар, фан, маданият, санъат арбоблари, спорт вакиллари, хокимлик вакиллари, халқ орасида обрў эътиборга эга онахон ва отахонларни жалб этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар учун санъаткорлар томонидан мусиқий чиқишлар ташкил этилди. Наманган Халқаро аэропортидан И.Каримов кўчасигача бўлган худудда оммавий юриш тадбири юқори савияда ўтказилди.
Тадбир якунида фаол иштирокчиларни туман (шаҳар) хокимликларининг иштирок учун фаҳрий ёрлиқлари ва "Энг ёши улуғ иштирокчи", "Энг ёш иштирокчи", "Энг фаол Ёшлар иттифоқи аъзоси", "Энг фаол аёл иштирокчи" ва "Энг фаол эркак иштирокчи" номинациялари бўйича эсдалик совғалар билан тақдирланди. Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.