Бадминтон бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубогида Наманган жамоаси иштирок этмоқда
Туризм ва спорт вазирлигининг йиллик тақвим режасига асосан, 3-9 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича 2005-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтмоқда.
Унда Наманган вилояти шарафини Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Наманган Олимпия захиралари коллежи ҳамда Наманган шаҳар Давлатобод тумани 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиларидан иборат жамоа иштирок этмоқда.
Мусобақани наманганликлар кўтаринки руҳда ўтказиб, гурух уйинларида барча ўйинларда ғалаба қозонишди.
Наманган – Сурхондарё – 3:0
Наманган – Жиззах – 3:0
Наманган – Коракалпогистон– 3:0
Наманган – Хоразм – 3:0
Ярим финал учрашуви
Наманган - Андижон 3:1
Наманган жамоаси жамоавий бахсларда чемпион бўлишга эришди.
Бугундан яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик шахсий мусобақа бошланди.
Наманган вилоят туризм ва спорт бош бошқармасининг расмий сахифаларига аъзо бўлинг 👉 @namtursport