Янгиликлар
June 12, 2021

Автомобильларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитар-гигиеник шохобчалар ҳолатини ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 793-сонли қарори ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи Наманган вилоятидаги ўрганишларни туман шаҳар автомобиль йўлида олиб борди.

Қарор талаблари бажарилмаган Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларига Вазирлар Маҳкамасининг 793-сонли қарорига асосан тегишли ташкилотлар томонидан огоҳлантиришлар берилди.

Санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларнинг фаолияти қаттиқ назоратга олинди. Ўрганишлар давомида Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш, мавжудлигини ўрганиш ва уларнинг ёнғин ҳавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ҳам ўрганилди.

Ўрганиш давомида вилоятнинг Поп, Чуст, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳри ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Андижон-Ўш автомагистрал йўлибўйларида жойлашган 22 табарча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида қарор талаблари ижроси юзасидан ўтказилган танқидий ўрганишлар давомида қуйидаги ҳолатлар ўрганилди.

Жами 22 та Автомобильларга ёқилғи қуйиш станциясилари ўрганилиб, шундан 13 тасида камчилик аниқланди ва 9 та Автомобильларга ёқилғи қуйиш станциясилариниг вақтинча маҳсулот етказиб бериши тўхтатилди.

Наманган вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси расмий саҳифасига аъзо бўлинг @namtursport