Янгиликлар
June 10, 2021

Вилоят ҳокими ўринбосари Чуст туманидаги спорт объектларини кўздан кечирди

Вилоят ҳокими ўринбосари, Наманган вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Нуритдинов Чуст туманига ташриф буюриб тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бир қатор объектларини кўздан кечирдилар.

Чуст туман Наврўз МФЙ ҳудудида жойлашган спорт мактабига янги қўрилиши режалаштирилган 30х18 залини қурилиш плани хамда марказий ўйингохининг реконструкцияси планларини режаси билан танишиб чиқдилар.

Шунингдек, стол тенниси бўйича 1999-йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатини ташкилий ишлари билан танишиб вилоят терма жамоалари билан сухбат олиб бордилар.