December 26, 2020

Сектор раҳбарлари электр таъминоти корхоналари фаолияти ва янги АСКУЭ тизими билан яқиндан танишди

Хатирчи туман электр таъминоти корхонаси ўтказган тақдимот жараёнидан

Хабарингиз бор, мамлакатимизда электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Ушбу тизимни ишлаш тартибини батафсил тушунтириш ва тарғиботини кучайтириш мақсадида вилоятимизнинг туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига ҳамда кенг жамоатчилик вакилларига тақдимотлар ўтказилди.

Хатирчи туман электр таъминоти корхонаси ўтказган тақдимот жараёнидан

Тадбирда, энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва замонавий технологияларнинг жорий қилиниши хақида сўз борди. Ҳусусан, электр таъминоти корхоналари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишларини тўғрисида ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими хақида сектор раҳбарларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Навбаҳор туман электр таъминоти корхонаси ўтказган тақдимот жараёнидан
Навбаҳор туман электр таъминоти корхонаси ўтказган тақдимот жараёнидан

Тизимнинг қулайликлари ва авзалликлари ҳақида алохида тўхталиб ўтилган.

Биринчидан - Ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Иккинчидан - Янги ҳисoблaгичлaр aввaлгилaридaн 20 турдан зиёд функцияни бaжaрa oлиши билaн фaрқлaнaди.

Ўчинчидан - Мaълумoтлaрни сoxтaлaштиришгa уриниш, тaъсир ўткaзиш мумкин эмас. Шундай ҳoлaтлaр юзaгa келсa, ҳисоблагич дaрҳoл ўчади вa тизимгa xaбaр жўнaтади.

Тўртинчидан - электр энeргияси тўлoви тўлaнмaгaн тaқдирдa, мaсoфaдaн ўчириш имконияти мавжуд.

Бешинчидан - ҳисoблaгичлaр элeктр тaъминoти кoрxoнaси тoмoнидaн 10 йилдa бир мaрoтaбa қиёслoвдaн ўткaзилaди.

Хатирчи туман электр таъминоти корхонаси ўтказган тақдимот жараёнидан
Хатирчи туман электр таъминоти корхонаси ўтказган тақдимот жараёнидан

Тадбирлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан атрофлича жавоблар олишди.

Тақдимотлар барча электр таъминоти корхоналарида ўтказилиши давом этмоқда.

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.

👉🏻https://t.me/navoienergo