Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “НКМК” АЖ ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида “Навоий кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш дастури ижроси: ютуқ ва режалар” мавзусида оммавий ахборот воситалари ва журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди.
Навоий Давлат педагогика институти ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилоят бўлими, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Институтда 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнлари, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳамда талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда муассаса масъул раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.