Энди Навоий вилоятида электр тармоқлардаги нуқсонларни янги электротехник лабораторияда аниқланади
Электр кабелларнинг ишончлилик даражаси мунтазам равишда синовдан ўтказишда, камчиликларни биринчи босқичда аниқлаш ускунани тўғри ташхис қуйиш билан боғлиқ. Тармоқ назорати мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ва қийин иқлим шароитида ишлашга қодир ускуналар билан жиҳозланган мобил электр лабораториялари орқали аниқланади. “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан корхоналарни моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, “Навоий ҲЭТК” АЖга замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган ва энергетиклар учун зарур бўлган барча синов ва ўлчовларни амалга оширишга имкон берадиган "ЭТЛ-35К" кўчма электр лабораторияси етказиб берилди.
Ушбу лаборатория ёрдамида 0,4-35 кВ кучланишдаги электр ускуналари ва кабель тармоқларида профилактик синовлар ўтказиш, кабель тармоқларида фавқулотда ҳолатларни тез аниқлаш мумкин. Ўз вақтида ташхис қўйиш усуллари энергетикларга объэктнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш, электр жиҳозларининг ишончлилигини ва истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашни сезиларли даражада яхшилаш, таъмирлаш вақтини қисқартириш бўйича самарали чораларни кўришга имкон беради.
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати