April 28, 2022

Тезкор шахсий таркибнинг тиббиёт соҳасидаги билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланмоқда.

жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнидан фотолавҳа

Жорий йилнинг 28 апрел куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркибнинг тиббий тайёргарлик бўйича билимларини ошириш мақсадида, ҲКҚҚ тезкор тиббий соҳасида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган тажрибали командир ёрдамчилардан бири Ю. Хусенов томонидан тиббий билим сабоқлари берилди.

Жумладан, тезкор тиббий хизматининг асоси ва вазифалари хамда жабрланувчиларга тезкор биринчи ёрдамни кўрсатиш усуллари тўғрисидаги маъруза ва амалий кўрсатмаларини иштирокчилар синчковлик билан кузатиб боришди.

Амалий машғулот давомида иштирокчилар ўзлари учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашди. Мисол тариқасида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки ҳар бир кон қутқарувчи биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш алгоритми ва ҳаракатлар мувофиқлиги бўйича энг муҳим кўникмаларга эга бўлишганини таъкидлашимиз мумкин. Албатта бу каби тиббиёт соҳасидаги командир ёрдамчилари томонидан шахсий таркибга улашаётган билим ва тажрибалари авария оқибатида қолган одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишда таянч бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.