Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади.
🖥 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади.
💼 “Хавфсиз таълим муассасаси” тамойили асосида туман, шаҳар ички ишлар органлари таркибида 2 000 та штат бирликларидан иборат вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари жорий этилади ҳамда улар бевосита умумий ўрта таълим муассасаларида хизмат ўтайди.
🔰 2021–2023 йиллар давомида жазони ижро этиш тизимини рақамлаштириш орқали соҳада инсон омилини истисно этиш ва жазони ўташнинг тартиботини таъминлаш мақсадида:
➖ жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида қатъий интизом ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади;
➖ жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларни эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиш имконияти яратилади;
➖ ҳар бир маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базаси юритилади ва унинг асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.
✅ Шунингдек, 2021 йил якунига қадар қуйидагилар яратилади:
● ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг электрон маълумотлар базаларини ягона платформа негизида бирлаштириш асосида “E-ichki ishlar organlari” марказлашган ахборот тизими;
● Ички ишлар вазирлигининг Маълумотларни қайта ишлаш ягона маркази.
📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўғрисидаги низом тасдиқланди.