June 9, 2021

“Дехқонобод калий заводи” АЖ Тоғ-кон мажмуаси бош вентелятор қурилмасида реверс ўтказилди.

техник йиғилиш жараёнидан фотолавха.

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзкимёсаноат АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуаси мухандис техник ходимлари (О. Сафаров), ер ости шамолатиш хизмати бошлиғи Н. Тоғаймуродов, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Қашқадарё худудий бошқармаси давлат инспектори (З. Рахимов, 3. Хусанов) хамда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 9 – АҲКҚВ командири (М. Хаитов) ёрдамчиси (А. Солиев) иштирокида кон мажмуанинг ВОМ – 20 бош вентилятор қурилмасини реверс (ҳаво оқими йўналиши ўзгариши) ҳолатида ишлаши бўйича техник ишлар амалга оширилди.

Бош вентилятор қурилмасининг ишлаш ҳолати бўйича ўтказилган техник ишлар жараёнида иштирокчилар томонидан бош вентилятор қурилмасининг техник имкониятлари ва ишлашдаги кўрсаткичлари тахлил қилиниб, 2021 йил иккичи ярим йиллик учун кон мажмуаси аварияларни бартараф этиш режаси ва барча вентилятор қурилмаларини ишлаш схемасига зарур ўзгартиришлар киритиш мақсадида техник йиғилиш ўтказилди ва тегишли далолатномалар тузилди.