October 28, 2021

ҲКҚҚ бўлинмалари тезкор шахсий таркибининг одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш ишлари бўйича билим ва маҳоратлари янада мустаҳкамланмоқда.

жабрланувчини эвакуация қилиш жараёнидан фотолавҳа.

ҲКҚҚисм Штабининг 2021 йил 3 февралдаги 15-сон буйруғига мувофиқ, ҲКҚҚисм бўлинмалари тезкор шахсий таркиби иштирокида ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машғулотлари жадвалига асосан, ҲКҚҚ бўлинмалари томонидан кон қутқарув ишларини олиб борувчи корхона ва иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва уларни тезкорлик билан бартараф қилишда билим ва маҳоратларини мустаҳкамлашга қаратилган махсус – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Жорий йилнинг 28 октябр куни "Шарғункўмир" АЖ мухандис техник ходимлари хамда 1-АҲКҚВзвод командирлар таркиби раҳбарлигида, тезкор шахсий таркибнинг конда авариялар содир бўлганда тезкор бўлимманинг юқори жанговор шайлик ҳолатига келиши, махсус кон – қутқарув асбоб-ускуналари ва техникаларини моҳирона қўллай олиши, қутқарувчилар томонидан тактик ҳаракатланиш уйғунлигига эришилган ҳолда мураккаб бўлган вазиятлардан одамларни ер юзасига эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби вазифалари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Машғулот давомида, командирлар таркиби томонидан кон – қутқарув ишларини ташкиллаштириши ва бошқарув маҳорати хамда Низом ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши бўйича қўйилган вазифалари кузатувчилар томонидан баҳоланиб борилди.

Машғулот якунида кузатувчилар томонидан ўз функционал вазифаларини сидқидилдан бажарган ва барчага намуна бўлган бўлимма командири муносиб эътироф этилди.