October 27, 2021

НКМК 1-сон ГМЗ КОН БОШҚАРМАСИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ БЎЛИНМА ЖИДДИЙ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ.

биринчи тиббий ёрдам бериш жараёнидан фотолавҳа.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги иншоотларда юзага келиши мумкин бўлган авариялар ёки объектларда қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ёки хавфли моддалар ажралиб чиқиши оқибатида қолган одамларни қутқариш ишларини тезкорлик, хамшиҳатлик ва тактик уйғунликда олиб борилишида кон қутқарувчилар томонидан юксак билим ва юқори тажриба талаб этилади.

Қон қутқарувчиларнинг ушбу жиҳатлари кон мажмуалари раҳбарияти билан хамкорликда ўтказиладиган махсус тактик ўқув машғулотларида мустаҳкамланади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 октябр куни НКМК 1-сон ГМЗ кон бошқармаси “Қорақўтон” кони мухандис техник ходимлари ва 8-АҲКҚВзводига қарашли “Қора-Қўтон” ҲКҚВзвод тезкор шахсий таркиби иштирокида, НТС-1к конида рўй берган ёнғинни баратаф этиш ва унинг оқибатида қолган одамларни излаб топиш, уларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва ер юзасига эвакуация қилиш бўйича махсус тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.