July 1, 2021
Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган мехмонларни кутиб олиш харжатлари очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб борилади.
✅ Қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (data.gov.uz) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:
● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.