October 7, 2022

2018 йил сарҳисоби

Ўтган йил давомида қуйидаги ишларни бажардим.

Китоб ўқидим

24 та китоб ўқишни режалаштириб, атиги 6 тасини тугатдим. Демак, режа тузишда баъзи ҳолатлар ҳисобга олиниши керак.

Германияга саёҳат қилдим

Германиянинг Франкфурт, Гамбург, Берлин ва Дрезден шаҳарларида бўлдим. 5 та мамлакатга боришни режалаштирган эдим.

Вазн йўқотдим

Фитнес марказига боришни йўлга қўйдим ва 6 кг (89 → 83 кг) вазн йўқотдим.

Блог юритдим

Медиумда дизайн ва қизиқишларим ҳақида блог ёзишни йўлга қўйдим ва йил давомида 14 та пост ёздим.

Конференция ва тадбирларда қатнашдим

Google Design Sprint Tashkent

Google Design Sprint дастурида қатнашдим.

Startup Weekend Tashkent

Тошкентда бўлиб ўтган Startup Weekend дастурида ментор сифатида иштирок этдим ва қатнашчиларга фойдаланувчи интерфейсини яратиш бўйича маслаҳатлар бердим.

Google I/O Extended IUT

Google I/O Extended 2018 дастурида қатнашчилар билан тажрибаларимни бўлишдим.

Бюро мактабида ўқишни бошладим

Артём Горбунов дизайн бюросининг дизайнерлар мактабида ўқиш учун тайёрландим ва энг юқори ўнталикда ўқишга қабул қилиндим.

Дизайнерлар билан ишлашни бошладим

Super Dispatch компаниясида 2018 йилгача ягона дизайнер сифатида фаолият олиб бордим. Йил охирига келиб, уч дизайнер билан иш бошладим ва ёлғиз ишлаш ва дизайнерлар жамоаси билан ишлашнинг орасида катта фарқ борлигини тушуниб етдим.