March 9, 2021

Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув маркази ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5016-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

➖ Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилди;

✅ Мазкур минтақавий ўқув марказда ҳарбий хизматчи ва ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни ҳудудларга тақсимланган ҳолда таъминланади:

👉 Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун.

☑️ Минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институтида ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

https://t.me/huquqiyaxborot/9282