Pensiya jamg'armasi matbuot xizmati
@pensiya
O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi byudjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi
16 posts

Пенсия тўловлари қайси муддатларда амалга оширилади?

Жорий йилнинг 2 октябрь санасида Nasafnews (nnews.uz) сайти орқали пенсия пулларини ўз вақтида олишдаги муаммоларга дуч келаётгани бўйича бир гуруҳ пенсионерлар вилоят ҳокимлиги биноси ёнида йиғилганлиги тўғрисида мақола чоп этилди. Ушбу ҳолат Пенсия жамғармаси масъуллари томонидан ўрганилди ҳамда Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 7 нафар фуқаро томонидан жорий йилнинг октябрь ойи пенсия пуллари банк пластик карталарига юкланмаганлиги бўйича мурожаат қилинганлиги аниқланди. Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 334 минг нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларга ҳар ойда ўртача 253 млрд сўм маблағ тўланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш...

Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 17 сентябрдаги №ШТ-43 сон буйруғига асосан Асронқулов Элёрбек Мадаминович Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Элёрбек Асронқулов 1985 йилда Фарғона вилояти, Бағдод туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2010 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Э.Асронқулов ўз фаолиятини 2011 йил Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти Бағдод тумани бўлими маблағлар эҳтиёжини аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар сектори 1-тоифали инспектори лавозимида бошлаган. 2012-2020 йилларда Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят Бағдод туман бўлими пенсия ва нафақаларни тўланиши устидан мониторинг гуруҳи бош инспектори, маблағларни бошқариш, пенсия...

Назначен начальник Управления внебюджетного Пенсионного фонда Ферганской области

Приказом Министра финансов Республики Узбекистан от 17 сентября 2020 года №ШТ-43 Асронкулов Элёрбек Мадаминович назначен на должность начальника Управления внебюджетного Пенсионного фонда Ферганской области. Эльёрбек Асронкулов родился 1985 году в Багдадском районе Ферганской области, узбек. Образование высшее, в 2010 году окончил Ферганский политехнический институт. Трудовую деятельность Э.Асронкулов начал в 2011 году с должности инспектора 1-категории сектора бухгалтерского учета и отчетности, определения потребности в денежных средствах Отдела внебюджетного Пенсионного фонда Багдадского района Ферганской области. В 2012-2020 годах – работал на должности главного инспектора Группы мониторинга за выплатой пенсий и пособий отдела...

Ҳозирда ногиронлик пенсиясини оламан, миқдори 1 млн 680 минг сўм. Ишлаган давримда катта маош олганман. Пенсия тайинлашда маошнинг миқдори инобатга олинадими?

Ногиронлик пенсияси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида белгиланади.

Касбим-ўқитувчи. Соғлигим ёмонлашгани боис II гуруҳ ногиронлигини олдим. Иш фаолиятимни давом эттирсам бўладими? Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?

Пенсия таъминотига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан агар фуқарога ногиронлик пенсияси тайинланиб ушбу ногиронлик пенсия тайинланганидан сўнг меҳнат фаолиятини давом эттирса унинг ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ортирган иш стажи ва ойлик иш ҳақ миқдорлари ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблашда иш стажи ва ойлик иш ҳақи ҳисобида инобатга олиниши белгиланган.

2019 йилда тумандаги сув истеъмолчилиги бўйича 15 та уюшма бирлаштирилиб, 45 йил стаж билан ишсиз қолдим. Мен 58 ёшда муддатидан олдин пенсияга чиқишим мумкинми?

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Отамнинг пенсияси кам. Иш стажи 27 йил. Ҳайдовчи, тракторчи, муроб вазифаларида ишлаган. Ҳозир 350 000 сўм пенсия оляпти. Нега пенсияси кам ҳисобланганига аниқлик киритсангиз.

Пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи давомийлиги ва ойлик иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлиб, дастлаб пенсиянинг таянч миқдори аниқланади.

6 йилдан бери боқувчисини йўқотганлик нафақасини оламан. Турмуш ўртоғим 52 ёшида вафот этган. Умумий иш стажи 34 йил эди. Аммо боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашда тўлиқ иш стажи олинмаган. Шу тўғрими?

Пенсия тайинлаш масаласи шахс белгиланган тартибда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилган тақдирда кўриб чиқилади. Комиссия томонидан пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ҳужжатлари ўрганиб чиқиб иш стажи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилигини аниқлаш мақсадида Пенсия жамғармаси бўлими иш стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмунини ва зарур тарзда расмийлаштирилганлигини баҳолайди, зарур ҳолларда эса меҳнат фаолиятининг айрим даврларини пенсия ҳисоблашда иш стажи даврига ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, собиқ Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори -Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди.

Ушел из жизни заместитель министра финансов Республики Узбекистан-Турсунов Ёркин Эргашевич

Сегодня, ушел из жизни заместитель министра финансов Республики Узбекистан ранее возглавлявший Пенсионный фонд Республики Узбекистан-Турсунов Ёркин Эргашевич.