January 30, 2021

Аскарлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

ЎзМТДП Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси Шимоли ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда партиянинг бир қатор фаол ёшлари, ҳарбий аскарлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди.

"Дўстлик фестивали" га айланган тадбирда Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институтининг халқаро танловларда ғолиб бўлган ижодкорлари, ёш жировлар ва ҳарбий оркестр жамоасининг куй ва қўшиқлари даврага ҳушкайфият улашишди.


Сўнг, ҳарбий округ тарихидан сўзловчи музейи ва марказ бўйлаб экскурсия уюштирилди.


Тадбир сўнггида партия томонидан фаол иштирокчилар Фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

ЎзМТДП Нукус шаҳар Кенгаши