January 11, 2021

“Аёллар дафтари”даги аёлларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди

Қорақалпоғистон Республикаси судлари, қўйи судлар, шаҳар ҳокимлиги, бошқа идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 9-10 январь кунлари жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари ва судьялари ҳамда суд ходимлари Нукус шаҳрида ўтказилган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган йиғилишда иштирок этишди.
Мазкур йиғилишларда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
Ушбу ўрганишларга Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари, судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, шаҳардаги суд раислари ва судьялар, прокуратура, ИИБ, мажбурий ижро бюроси, адлия, БТПЖ, ДХА, “Мадад” ННТ, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг
9-10 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрининг “Ёшлар маркази” биносида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 38 нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашувлар ҳамда уйма-уй юриб ўрганиш тадбирлари ўтказилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 14 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 24 нафари эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан, 25 та мурожаатлар оғзаки ва 13 таси ёзма равишда қабул қилинди.
8 та шахсга мурожаатлари юзасидан “Мадад” ННТ томонидан ариза ёзишда амалий ёрдам берилди.
Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 14 та мурожаатлардан 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 3 та мурожаат бўйича аризаси қабул қилинди; 6 та мурожаат бўйича “Мадад” ННТ томонидан аризаси ёзиб берилди; 1 та мурожаат бўйича ЖК 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш учун ҳужжатлар тўпланиб, шаҳар прокуратурасига ўтказилди;
1 та мурожаат бўйича қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинди; 1 та мурожаат юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилишни буздириш ҳақида даъво аризаси тайёрланмоқда.

Шулардан:
- 15,8 % (6) ҳолат суд ижроси ва алимент ундириш билан боғлиқ;
- 18,4 % (7) ҳолат суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ;
- 2,6 % (1) ҳолат туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини олиш билан боғлиқ;
- 23,7 % (9) пенсия ва нафақа тайинлаш масалалари билан боғлиқ;
/ 5,3 % (2) фуқаролик паспортини олиш билан боғлиқ;
- 34,2 % (13) ҳолатлар бошқа ижтимоий масалаларга оид.

Жойида ижобий ҳал этилган 14 та мурожаатлар қуйидагилардан иборат:
- 1 нафар шахсга тўрт нафар фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун ҳомийлар томонидан давлат божи пули ва герб йиғини тўлатиб берилиб, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг дубликатлари олиб берилди;
- 2 нафар шахсга ёшга доир пенсиясини олиш учун ҳужжатларини тўплашда амалий ёрдам берилиб, БТПЖ томонидан унга нисбатан пенсия тайинланди;
- 1 нафар шахснинг суд қарори ижросини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси қабул қилиниб, ФИБ Чимбой туманлараро судига топширилди;
- 1 нафар шахснинг оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги даъво аризаси ёзиб берилиб, ФИБ Нукус туманлараро судига топширилди;
- 1 нафар шахснинг мурожаатига асосан вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун ўз вақтида алимент пулларини тўламаганлиги сабабли қарздорларга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш учун ҳужжатлар тўпланиб, шаҳар прокуратурасига ўтказилди;
- 8 нафар шахснинг мурожаатлари юзасидан аризалари қабул қилиниб, тегишли идора ва ташкилотларга (БТПЖ, адлия, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ҳакозо) топширилди ҳамда уларнинг масъул ходимлари томонидан мурожаат эгалари билан суҳбатлар ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси судлари